Нонуштамиз қандай бўлиши керак?

Биринчидан, нонушта вазнга таъсир кўрсатмайди
Кўпчилик шундай ўйласада, аслида нонушта тана вазнига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди. “American Journal of Clinical Nutrition” журналида ёзилишича, эрталаб яхши нонушта қилувчи ва овқатланмайдиган инсонларнинг кўрсаткичларини солиштириш мақсадида тадқиқот ўтказилган. Тадқиқотда 20 ёшдан 65 ёшгача бўлган 300 нафар кўнгилли икки гуруҳга бўлиниб, иштирок этишган. Биринчи гуруҳ иштирокчилари одатдагидай овқатланишган бўлишса, иккинчи гуруҳ вакиллари эса белгиланган муддат мобайнида эрталабки овқатланишдан воз кечишди. Иштирокчиларнинг вазни доимий равишда ўлчаб борилади. Натижада эрталабки овқатланишнинг вазнга алоқаси йўқлиги аниқланган.

Иккинчидан, нонушта қуруқ бўлмаслиги лозим
Аслида, эрталабки ширинликлардан воз кечиш лозим бўлсада, донли нонушталар саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Тегирмонда тортилган донли ундан қилинган маҳсулотлар холестерин даражасини туширади, меъда фаолиятини яхшилайди, шунингдек, вазнни ушлаб туришга ёрдам беради. Сули ва арпа аралашмаси меъда фаолиятида муаммоси бўлган, холестерин даражасини туширишни истовчилар учун айни муддаодир.

2

Учинчидан, фаол ҳаёт тарзига эга одамлар тўйимли нонушта қилиши керак
Буюк Британияниг Бат университети томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, эрталаб тўқ тутадиган нонушта қабул қилганларнинг энергия сарфи ҳеч нарса истеъмол қилмаганларникидан кам бўлган.

3

Тўртинчидан, нонушта кун давомида камроқ овқатланишни таъминлайди
Нонушта калория сарфини камайтиришга ёрдам бермаслиги аниқ, бироқ мияга зарур озуқаларни етказиб беради, қондаги глюкоза миқдорини кун давомида сақлайди. Миссури университети олимлари ишида аниқланишича, кўп миқдорда оқсил сақловчи моддалар тўқлик ҳиссини пайдо қилади, бироқ бироздан кейин организм яна қўшимча овқат сўрай бошлайди.

4

Бешинчидан, нонушта — энг асосий овқат эмас
Нонушта кунлик овқатланиш вақтидан бири. Организм ўзига керакли калорияни неча марта бўлиб олганининг аҳамияти йўқ. Нонушта шунчаки организмга захирада зарур озиқ моддаларини олиш имконини беради. Энг муҳими қабул қилинаётган овқатлар қайси вақтда бўлишидан қатъи назар саломатлик йўлида хизмат қилиши керак.

5

Asosiy maqolalar
Таомни мазалироқ қилишнинг 10 та оддий усули

                          Саримсоқ ва пиёзни олдиндан тўғраманг
Таомга нафақат туз ва зираворларни қўшиш уни мазалироқ қилади. Биз ҳатто борлигини билмаган баъзи кичик нарсалар ҳам уни мазалироқ қилиши мумкин. Қуйида таомни мазалироқ қилишга ёрдам берадиган 10 та оддий маслаҳат келтирилган.

Тўғралган пиёз ва саримсоқ ўзидан ёқимсиз ҳид тарқатиши мумкин. Яхшиси уларни бевосита таомга солишдан олдин тўғраган ёки содали сувда (бир стакан сувга бир чой қошиқ нисбатда) ушлаб турган маъқул. Содали сув уларнинг ўткир таъмини камайтиради. Асосийси, уларни таомга солишдан олдин чайиб олинг.
Помидорнинг юмшоқ қисмини ташлаб юборманг

2

Помидорнинг юмшоқ қисмида жойлашган уруғлари ва унинг атрофидаги эт энг кучли таъм ва ҳидга эга. Шунинг учун, агар таомни тайёрлашда уларни ташлаб юбориш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган бўлса, ундай қилманг.
Ёғларнинг янгилигини сақлаймиз

3

Сариёғ ва сабзавот ёғлари қандайдир вақтдан кейин аччиқлашиб, таомнинг таъмини бузади. Бу жараённи секинлаштириш учун уларга кислород тушишини чеклаш керак. Бунинг учун сариёғни музлатгичга, ёнғоқ мойини совитгичга, ўсимлик мойини эса қоронғи ва салқин жойга қўйиш кифоя қилади.
Масаллиқларни фақат қизиб турган товага солинг

4

Таом тайёрланаётган идиш сиртининг ҳарорати унга масаллиқлар тушиши билан пасаяди. Шунинг учун, агар сиз сабзавотларни қовурмоқчи бўлсангиз, товадаги ёғ бироз кўпиришни бошлашини кутинг, агар таомни тайёрлашда ёғ ишлатмаётган бўлсангиз, унда товадан буғ чиқишини кутинг.
Таомга шакар қўшинг

5

Шакарга қаршилигингиз бўлмаса, унда қовурилган гўшт, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотларга шакар қўшишингиз мумкин. Шакар таомга ўткирроқ таъм беради.
Зираворларнинг таъмини яхшилаймиз

6

Зиравор ва қуритилган ўтларнинг таъмини кучайтириш учун уларни таомга қўшишдан олдин бир-икки дақиқа сариёғ ёки ўсимлик ёғида қовуриб олиш керак. Агар рецепт бўйича зираворлар охирида қўшилиши керак бўлса, унда уларни таом тайёр бўлишига 1-2 дақиқа қолганда қўшинг.
Қовуришда това тагига ёпишиб қолган бўлакларни ташлаб юборманг

7

Това тагида ёпишиб қолган тагига олган бўлаклар соус, шўрва ёки рагуга яхшигина қўшимча бўлиб хизмат қилиши мумкин. Иссиқ товага суюқлик (вино, шарбат, бульон) қуйиб, уларни ёғоч қошиқ билан қириб олинг.
Пишириқни муддатидан олдин олманг

8

Нон, пирог ва бошқа пишириқларнинг идеал ранги сарғиш-жигарранг бўлади. Деярли ҳамма духовкалар кўриш ойнасига эга, шунинг учун пишириқларни керакли маромга етишини улар орқали кузатсангиз бўлади.
Озгина соя соуси ёки анчоусдан қўшинг

9

Соя соуси ва анчоуслар ўзида таомга тўйинган гўшт таъмини берадиган глутомат моддасини кўп миқдорда сақлайди. Чили қалампири ёки бошқа зираворларга соя соусидан 1-2 чой қошиқ, агар сабзавотлар тайёрлаётган бўлсангиз, уларга оз миқдорда янчилган анчоусдан қўшиб юборинг.
Барра ўтларни вақтида қўшинг

10

Зира, розмарин, салбия (шалфей), жамбил каби қаттиқ ўтларни таом тайёрлашнинг бошида қўшиш керак. Шундай қилинса, улар кўпроқ хушбўй ҳид берадилар ҳамда бироз юмшайдилар. Райхон, петрушка, кашнич ва кўк пиёз каби юмшоқ ўтларни эса яхшиси таом тайёр бўлишининг охирги дақиқаларида қўшган маъқул, йўқса улар ўз ҳиди ва ёрқин рангини йўқотади.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*