Рўзғорнинг оддийгина 15та сири

Ўзингиз ёлғиз яшайсизми ёки оилангиз қозони каттами, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш жуда муҳим. Ҳам арзон, ҳам сифатли ва тўйимли маҳсулотларни харид қилиш ҳар қандай оила учун муҳим.
Статистика маълумотларига қараганда, дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўртарилиши кўп оилаларга моддий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.
Лекин хавотир олиш ўринсиз. Чунки рўзғор учун ажратган маблағингизни оқилона сарф қилиш йўллари ва оддий меъёрлари бор. Сизлар учун қуйида 15та оддий рўзғор сирларини тайёрлаб қўйдик. Уларга амал қилиб, анча-бунча пулингизни тежашингиз мумкин.
1. Бир ўзингиз бозор қилинг

Кузатув ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кимдир билан бозорга тушилганида сотиб олинадиган маҳсулотларнинг 65 фоиз режаланмаган бўлади. Агар болаларингиз бўлса, нима ҳақида гап кетаётганини тушунгандирсиз. Бозорга отландингизми, сизга эргашаётган болаларингиз ва турмуш ўртоғингиздан уйда қолишларини сўранг. Қўлингиздаги харажатлар рўйхатига қатъий амал қилинг. Шундай қилиб ҳам камроқ пул ишлатасиз, ҳам бош камроқ оғрийди.
2. Бозор қилиш учун вақтни ақл билан танланг

Қайси бозорларда куннинг қайси пайтида чегирмалар бўлади ёки пастроқ нархларда савдо қилинади? Сиз ушбу саволга аниқ жавобни билиб олишингиз керак. Бир ой ёки мавсум давомида истеъмол қилишингиз учун кўпроқ миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилаяпсизми, демак сиз шаҳрингиздаги улгуржи савдо қиладиган бозорларни яхши билишингиз керак. Кўпинча оддий сир шундаки, саҳарда бозор қилиш ёки “кечки бозор” чегирмалари орқали пулни оқилона сарфлаш мумкин.
3. Сизга вақт муҳимми ёки соғлиқ ва пул?

Яримтайёр маҳсулотлар, қадоқланган овқатларни сотиб олиш орқали сиз кўп харажат қилиб юборасиз. Пулни тежаш ва саломатлигингиз ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, маҳсулотларни янгисини сотиб олиб, уйда пишириб истеъмол қилганингиз яхши. Бу кўп вақтингизни олиши мумкин, лекин иқтисодий томондан сизга анчайин фойдали ҳисобаланади.
4. Тез-тез бозор қилманг

Ҳадеб бозорга боравериш сизга кўнгил ёзиш имконини бериши мумкин. Лекин кармонингиз бундан унча ҳам мамнун эмасдир балки? Ойда қайси куни бозор қилишингизни белгилаб олиш ва рўзғор қилганда кўпроқ миқдорда харид қилиб, уйга олиб келиб қўйиш тежамкорлик тамойилларидир. Қанча кам бозорга борсангиз, шунча тежайсиз!
5. Тушликлар учун махсус рўзғор рўйхати тузинг

Сизга ортиқча иш бўлиб туюлса ҳам, пулни мақсадли ишлатиш учун бу маслаҳат жуда фойдали. Оилада ҳамма ишга ёки ўқишга ўз тушлигини олиб кетишини таъминланг. Бунинг учун ишхонага ёки ўқув даргоҳига олиб кетса бўладиган таомлар (масалан: сендвич, қуймоқ, дўлма) ни аниқлаб олиб, бир ойда уларга кетадиган масаллиқларни сотиб олиб қўйинг.
6. Маҳсулот қадоғидаги ёзувларга эътибор беринг

1

Сифатсиз ёки муддати ўтган маҳсулотларни харид қилиб, оилавий бюджетингизга зарар келтиришингиз тайин. Шунинг учун, албатта, уларнинг сифатлилигига ишонч ҳосил қилинг. Сақлаш муддати ўтиб кетмаганлигини текширинг.
7. Нақд пулда тўланг

5

Агар қайноққина булочкалар ёки қандолат маҳсулотларига суягингиз йўқ бўлса, пластик карточкангизни уйда қолдириб чиқишингиз зарур. Озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун дўкон ёки супермаркетга борсангиз, нақд пулни ишлатаётганингизда масъулиятлироқ бўласиз. Пластик картадаги пул эса ҳудди тугунмасдек. Нақд бўлмаса ҳам, карточкангиздаги пул ҳам оилавий бюджетингизнинг бир қисми. Уни тежашга ўрганинг.
8. Чегирмалардан доим хабардор бўлиб юринг

2

Маҳалладаги аёллар ёки интернет сайтлари қайси жойда чегирма борлиги ҳақида гапираяпти? Озиқ-овқат маҳсулотларига кўп пули кетиб қолаётганидан ташвишга тушиб юрганлар шуни аниқлашсин. Қовурилган товуққа салқин ичимлик қўшиб берилаётгани ёки мева ва сабзавотлар нахри туширилгани ҳақида билиб боринг. Бунинг учун реклама баннерлари, дўконларда тарқатиладиган флаерлар ва телевидение ҳамда радиодаги эълонларга эътиборлироқ бўлинг.
9. Озиқ-овқатларни ўз мавсумида харид қилиб қўйинг

ruzgor

Озиқ-овқатларни ўз мавсумида, мўл-кўл бўлган пайтда сотиб олинг. Мева ва сабзавотлар ва кўкатларни музлатгичга жойлаб, олиб қўйиш мумкин. Бу билан қишда уларнинг нархи икки баробар кўтарилиб кетган даврда катта харажатлар қилишни олдини олган бўласиз.
10. Зираворларни кўп сотиб олиб қўйинг

Турли зираворлар таомларга ажойиб таъм бағишлайди. Уларни кичкина пакетчаларда сотиб олиш билан қимматга тушиб кетасиз. Шунинг учун уларни килолаб сотиб олинг. Шунда улар баракалироқ бўлади. Айнамайдиган, сақлаш муддати ўтиб қолмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини кўп олиб қўйиш — оқилона қарор. Шунда пул қадрсизланиши натижасидаги молиявий танглик сизга таъсир этмайди.
11. Ўзингизнинг меню ва рўйхатингизни тузиб чиқинг

4

Ўзингизнинг бир ой давомида нима овқатлар ейишингизни обдон ҳисоб-китоб қилиб чиқинг. Бир ой давомида қайси овқатларни пиширишингиз ва улар учун қандай масаллиқлар кераклигини олдиндан аниқлаб олинг. Рўзғорда режалилик, тартиб ва интизом бўлиши керак.
Рўзғор — ғор. Бу ғорни тўлдириш — оилада озиқ-овқатларни сотиб олиш вазифаси масъулиятли одамга юклатилиши даркор. Юқоридаги мақолада барча маслаҳатлар жамланган. Уни, албатта, ҳаётга татбиқ этинг.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*