Қиймали қуймоқ

Керакли маҳсулотлар:
2 та тухум
1 ош қошиқ шакар
1,5 стакан ун
2,5 стакан сут
2 ош қошиқ ўсимлик ёғи
Бир чимдим туз
Салат барги
Майонез
Ва қайласига таъбга кўра хоҳлаганингизни солишингиз мумкин. Гўштли, сабзавотли, қўзиқоринли, пишлоқли ва ҳ.к.
Тайёрланиши: Тухум ва шакарни яхшилаб кўпиртирасиз, кўпирган суюқлик қайтиб чўкмаслик учун оз оздан аввал сутни, сўнгра унни қўшиб аралаштирасиз, охирида туз ва ёғни қўшиб аралаштириб юборасиз.
Тайёр бўлган суюқликни қопқоғида тешиги бор бирон бир идишга қўясиз, идиш топилмаса, кетчуп, майонез ёки оддий тоза елим идиш баклашкага қуйиб, қопқоғини тешиш мумкин. Қизиб турган товага идишдаги суюқлик билан жудаям ингичка бўлмаган катаклар чизиб чиқишингиз керак.
Бир томони қизаргач, эҳтиёткорлик билан айлантириб, иккинчи томонини ҳам пишириб оласиз. Пишган блинчигингизга салат баргини қўйиб, таъбга кўра майонез ва қайласини солиб, рулон шаклида ўраб, дастурхон атрофидаги яқинларингизга тортиқ қилишингиз мумкин.

14

Шоколадли мева бўлаклари
Бу ширинлигимиз кўриниши билан ҳам, мазаси билан ҳам кишиларни маҳлиё қилиши шубҳасиздир.
Қолаверса бу ширинлигимиз байрам дастурхонини кўркига кўрк қўшиши учун салмоқли ҳисса қўшади десак муболаға қилмаган бўламиз.
Тайёрлаш учун бизга керакли маҳсулотлар:
Олма ёки нок икки дона
Лимон бир дона
Шоколад имкон борича ҳар хилидан, мисол учун сутли, оч жигарранг ва тўқ жигарранг
Устига сепиш учун таъбигизга кўра ёнғоқ, писта ёки майизлар
Мисол учун, оқ сутли шоколадга хандон писта мағзини майдалаб сепилса, тўқ жигарранг шоколадга кокос бўлакчалари, оч жигарранг шоколадга кунгабоқар пистаси
Тайёрланиши:
Пўсти артилган олма ёки нокни, 6-8 бўлакларга бўлиб уруғларини тозалайсиз, сўнгра иккита лимонни сувини сиқиб, мева бўлакларини лимон сувига ботириб олинг.
Шоколадларни ҳар бирини алоҳида идишда, иссиқ сувли ванна қилиб эритинг ва мева бўлакларини эритилган шоколадга ботириб олинг ҳамда ҳали қотмасдан эҳтиёткорлик билан майдаланган ёнғоқ, писта, кокос бўлакчалари кабилар билан безатиб, қуриши учун салқинроқ жойда қолдиринг.
Агар устига ҳеч нарса сепмоқчи бўлмасангиз унда, мева бўлакларини шоколадга ботириб олгач, совуқ сувга пишиб олинг.
Қуриган шоколадли меваларни хоҳлаган идишингизда ва хоҳлаган тарзда дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

5
Чак-чак
Юртимиз бўйлаб жуда хам машхур бўлган миллий ширинликларимиздан бири бу чак чакдир. Уни хар ким хар хил тайёрлашини шубхасиздир. Ушбу сахифада айнан ўша машхур чак чак ширинлигимизни тайёрлашни ўрганамиз.

Керакли махсулотлар:
4 та тухум
1 ош қошиқда майонез
300 гр ун
1 чимдим туз
Озгина сода ва уксус
600 гр ўсимлик ёғи
Қиёми учун:
1 стакан асал
2 стакан шакар
2 стакан сув
Тайёрлниши
4та тухум, бир қошиқ майонез, қошиқда озгина содани устидан уксус қуйиб эритиб, бижитиб бир идишда миксерда кўпиртирасиз, бир чимдим туз солишниям унутмаган холда.
Кўпиртирилган тухумга унни оз оздан солиб аралашитириб хамир қорасиз, хамир юмшоқ чиқиши керак, қорилагн хамирни яхшилаб унлаб тиндирасиз.
Тиндирган хамирни ёйиб, эни 3-4 см лента қилиб кесасиз, кезилган ленталарни унлаб, хар бирини алоҳида гугурт чўпидай қилиб тўрғаб, ёғда пиширасиз.
Ёғ жудаям иссиқ бўлмаслиги лозим, иссиқ ёғда хамир ёрилиб кетиши мумкин, Пишган махсулотни еб қўрганизда, қаламчалар оғзизда эрийдиган даражада юмшоқ чиқиши лозим.
Қиёмини тайёрлаш:
Икки стакан шакарга, икки стакан сувни қўйиб қайнатасиз, қайнатиш жарайнида имкон қадар қиёмни кузатиб турасиз, стаканга озги сув оволингда, қошиқ учида қиёмизга томдириб қўринг агар қиём стакандаги сувга тушибоқ сувга аралашиб кетса демак яна озгина қайнатиш керак, томчи тушганида стакандаги сувга аралашмай тагига чўкса демак қиём тайёр бўлган бўлади ва бир стакан асални солиб бир марта қайнатиб олсангиз бас.
Яна бир мухим нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, қиём кўп қайнаб кетса, стакандаги сувга томизилганда, шундай томчи холида қотиб сув остига тушади ундай холда асални асло солманг, яхшиси яна озгина сув қўйиб қайнатасиз токи юқоридаги асалга қўшиш мумкин бўлган холга келгунга қадар.
Тайёр бўлган қиёмни бироз совутиб, пишган қаламчалар билан аралаштиргач, хаммасини бирон бир идишга солиб яхши босиб, преслаб қўйишингиз мумкин ёки ўзизга мақул бўлган шаклда алоҳида алоҳида қилиб қўйиш мумкин.
2-3 соат турган чак чакни, бўлакчаларга бўлиб ёки бирон шаклда ликопчада, таъбингизга кўра безаб дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.
Тавсия: Пишган қаламчаларни қиём билан аралаштириш вақтида, асал ва қаламчалар қўлга ва идишга ёпишиб қолмаслик учун озроқ ўсимлик ёғидан суртиш лозим.

12
Туршакли дамлама
Данаксиз туршак ўрик каби ўз таркибида шакар, органик моддалар, маъданли тузлар ва бошқа витаминларни сақлайди. У камқонликда тавсия этилади.
Баргакли дамлама ошқозон – ичак трактига фойдали таъсир кўрсатади, қабзиятни бартараф этади.
Тайёрлаш усули:
300 гр дориланмаган яъни олтингугурт қўшилмаган туршакни ювиб, 1 литр қайноқ сув қуйиб 20 – 24 соатга қолдирилади ва туршакни сузиб олинади. Туршак дамламасини салқин ҳолида ичишни тавсия этилади.

21
Гулли картошка
Таомни мазали таёрлаш бир санъат бўлса, уни безатиш яна бир санъат ҳисоблади. Буни ҳаммага маълум ҳақиқат бўлса керак. Баъзан бирор бир мазали таом тайёрлаймизда, безатишга ёки таом ёнига гарнир сифатида яна бирон бир қўшимча қилишга келганда, “нима қилсам экан?” деб бош қашлаймиз.
Ушбу саҳифамиздаги маълумот, ана шундай бош қашлаш ва турли саволларни бартараф этишда оз бўлсада ҳисса қўшса ажаб эмас.
Керакли маҳсулотлар:
1. Картошка − 1 кг
2. Сут − 250-300 мл
3. Сариёғ − 100 гр
4. Таъбга кўра туз ва шивит (укроп)

Тайёрланиши:
Картошкани тозалаб, бир неча бўлакларга бўлиб, қайнатиб пишириб олинади. Пишган картошкани сузиб олгач, қайнатилган сут ва эритилган сариёғни қўшиб яхшилаб эзилади, аниқроғи бўтқа (пюре) қилинади. Таъбга кўра туз ва шивит қўшиб юборишни ҳам унутманг.

Димхона (духовка) патнисига пергамент (махсус пишириқ қоғози) ёйиб, қандолат қопига пюрени солиб, гул шаклида сиқиб чиқасиз, сўнгра 200 даражали димхонага 15-20 дақиқа қўйиб, қизартириб, қуритиб оласиз.
Тайёр бўлган маҳсулотни ҳам гарнир ўрнида, ҳам болаларга енгил таом ўрнида дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Биринчи дарс. Бодрингли баргчалар
Биринчи усул
1. Охиригача бормасдан туриб битта кесиб қўйиш. Иккинчи уринишда иккиланган қаватни кесиб олиш.

2. Битта баргни ичкарига қайтариш. 5 дақиқа музли сувда сақлаш.

Иккинчи усул
1. Бодрингни охиригача етмай туриб 1-1,5 мм кенгликда кесиш. Тоқ сонли миқдордаги қаватли бўлакларга ажратиш.

2. Баргчаларни расмда кўрсатилганидек букиш. 5 дақиқа музли сувда сақлаш.
Учинчи усул
1. Бодринг юзасида пўстида йўлакчалар ҳосил қилиш (ўйиш).

2. Бодрингни охирига етмай туриб 1-1,5 мм қалинликда қаватчалар кесиш.

Бўлакларга ажратиб, елпиғичдек жойлаштириб чиқиш.

Карвинг тарихи
Ҳозирда кўп диёрларда, хусусан бизнинг ўлкаларда ҳам, тўю-тантана, базму-маросимларда дастурхон ва таомларни ҳар хил мева ва сабзавотлар ила безатиш анъана бўлиб бораётгани боис, саҳифамизда шу соҳадан ҳам имкон қадар маълумот бериб боришга ҳаракат қиламиз. Дастурхон ва таомларни турли хил мева ва сабзавотлар билан безатишни кулинария соҳасида карвинг деб аташади.

Карвинг – инглизча “carving” ёки “curving” “кесмоқ, тўғрамоқ” бўлиб, “кесиладиган иш”, “кесиладиган нақш, безак” маъносини англатади. Дарахтлар, музни, тош ва сабзавотларни кесиш карвинг дейилади. Шунингдек, тоғ чанғисида учишнинг бир усули ва ҳатто сочнинг узоқ бузилмайдиган кимёвий турмак тури ҳам шундай аталади.
Карвинг ошхонада – бу ҳозирда турли ресторан ошпазлари кенг фойдаланаётган сабзавот ва меваларни шаклли кесишдир.
Ўз моҳияти, мамунига кўра таъриф берадиган бўлсак карвинг бу – ҳайкалтарошлик санъатининг энг оддий шакли ёки ошпазларнинг мева ва сабзавотлардан тайёрланган стол устини вақтинча безаб турувчи маҳсулотларни ўймакорлик билан нақш солишдир.
Карвинг тарихидан
Сабзавот ва меваларни кесиш санъати бир неча юз йил олдин жанубий – шарқий Осиёда уй столини безаш зарурати сифатида вужудга келган.
Тарихий Европа аҳолиси эса таомларни безашга эҳтиёж сезмаган. Бу ерда ҳатто қиролларнинг таом столида биринчи ўринда маҳсулотларнинг тўла – тўкислиги ва таомнинг мазалилиги муҳим саналган. Кейинги йилларда Шарқий Осиёнинг ҳар бир мамлакатида карвинг ўзининг асосий чизгиларини топиб, бир – биридан фарқ қиладиган жиҳатлари яратилиб борилди.
Хитой ва Япония усталарининг техникаси ўхшаб кетади – у ерда иероглифлар, одамлар ва ҳайвонларнинг суратини кесиш қабул қилинган. Бу аждаҳо билан анъанавий расм, табрик сўзлар ва кураш саҳналари бўлиши мумкин эди.
Таиланднинг давлат рамзида эса орхидея бор. Шунинг учун таиланд усталари мева ва сабзавотлардан турли гулли композициялар қирқишни таъкидлашади. Улар “тай” пичоғи деб аталган узун ва майин пичоқдан фойдаланишади.
Ҳозирда ҳеч қайси кўргазма ёки маҳсулотлар шоуси турли хил шаклда кесилган мева ва сабзавотлар билан безатилган столсиз ўтмайди.

Қулупнай киши имунитетини оши- ради, грипп ва қандли диабетлар- ни даволашда самарали фойда беради. Кунига 4-5 қошиқ қулупнай сувини ичса, ошқазон ва буйрак тошларни туширишда ёрдам беради.
Тарвузни юрак ва буйрак билан боғ- ланган шишларда истеъмол қилиш тавсия этилади. Жигар хас- таликларида тарвуз шарбати организмдан суюқлик чиқаришда фойда беради.
Шафтоли камқон- лар учун, ошқазон-ичакни тозалашда ва овқат хазм қи- лишда жуда ҳам фойдалидир.
Ҳолвайтар
Бу таом деярли ҳамма вилоятлар тайёрланади, номи эса форс тилидан олинган бўлиб, “суюқ ҳолва” ёки “ҳўл ҳолва” деган маънони билдиради. Бу ширинликни нафақат бирон бир маросим сабабли, балки нохорга нонуштага таёрлашни мақул кўришади, тайёрлаш у каби мураккаб эмас.
Холвайтарни хар ким хар хил тайёрлаши мумкинлиги инбатга олиб, сизга ушбу ширинликни икки хил усулда тайёрланишини тақдим этмоқчимиз.

1 – усул
Керакли массалиқлар:
100 гр қўй ёғи (эритилгани),
1 стакан ун,
1 стакан шакар ёки 150 гр оқ қанд,
3 стакан қайноқ сув.
Тайёрлаш усули:
Қозонни қиздириб, ёғни доғлайсиз ва оловдан олиб, капкир билан шопириб тобини чиқаринг. Ёғга унни солиб оловга қўйиб, доим аралаштириб турсангиз, ун қизаринқираб, жигарранг тусга киради. Қайноқ сувда қанд (шакар) ни эритиб қозонга қуясиз ва тез-тез аралаштириб қумоқларини ёзиб қайнатасиз. Оловни сустроқ беринг. Ҳолвайтар қизғиш рангга кирганда оловдан олиб тобини чиқарасиз ва пиёлаларга, ликопчаларга тақсимлаб, дастурхонга тортасиз.
2 – усул
Керакли масаллиқлар:
Буғдой уни – 250 гр,
Шакар – 300 гр,
Ўсимлик ёғи – 100 гр,
Сув – 500-600 гр,
Ванилин – 2 гр.
Тайёрланиш усули:
Қозонга ўсимлик мойи солиб доғланади. Ёғ бироз совугач ун солинади. Қозон яна оловга қўйилиб, ун қизартириб қовурилади. Сўнгра шакар шарбати қуйиб, паст оловда мунтазам кавлаб турилади. Ҳолвайтар бироз қуюқ тортгач, ликопчаларга сузиб, дастурхонга тортилади.

Cофи ош ёхуд Бухороча палов
Маҳсулотлар:
Ёғ (зиғир ёғи) – 300 гр
Гўшт – 1 кг
Гуруч – 1 кг
Сабзи – 1 кг
Пиёз – 4-5 дона
Майиз – 200 гр
Тайёрланиши:
Гўшт бўлакларга бўлиниб, сувда яхшилаб ювиб олинади ҳамда қайнатиш учун қозонга солинади. Қайнаш жараёнида кўпиклари олиб турилади. Кейин тўғралган пиёз солиниб, тузи ростланади.
Гуруч алоҳида идишда қайнатилади. Кавлаб турилиб, гуруч нимпишганда олинади. Докага солиб суви сирқитилади ҳамда шундайлигича қолдирилади.
Майизни илиқ сувда ивитиб қўямиз.
Қайнаётган гўштга сабзи ва майиз қаватма-қават солинади – бир қават сабзи, бир қават майиз. Сўнгра сабзи пишгани текширилади. Пишгач унга гуруч солинади (қайнаётган гўштдан гуруч миқдорига қараб суви олинади. Кейинчалик гуруч солинганда суви кўп бўлса, ош ланж бўлиб қолиши мумкин).
Сковородкада ёғ доғланади.
Гуруч солингач, 5 дақиқа димланиб, ёғни гуруч устидан соламиз (1 кг гуручга тахминан 300 гр ёғ етади). 2 дақиқадан сўнг ҳаммага машҳур Бухоронинг софи оши тайёр.
Ёқимли иштаҳа!

Димланган товуқ
Бу таомни тайёрлашда бироз меҳнат талаб қилинсада, аммо қилган меҳнатига арзийдиган жуда мазали таомлардан ҳисобланади. Бу таом байрам дастурхонингизни кўркига кўрк қўшиб тургувчидир. Қаймоқ ёки майонезга туз, зиравор ва қизил бўлғори ҳамда майда қилиб тўргалган саримсоқни қўшиб аралаштирасиз. Ҳосил бўлган қоришмани устию ичи тозаланган товуқни аввал яхшилаб устига, агар ортса ичига ҳам суртиб чиқасиз.

Керакли маҳсулотлар:
1. Товуқ
2. Картошка 3-4 та
3. Помидор 1-2 та
4. Булғор қалампири 1та
5. Пиёз 1 та
6. Забзи 1та
7. Саримсоқ бўлаги 4-5 дона
8. Лимон 1та
9. Сари ёғ 70 гр
10. Туз, зиравор ва ошкўкатлар таъбингизга кўра.
Соуси учун:
1. Майонез ёки қаймоқ 150 гр
2. Саримсоқ бўлаклари 4-5 дона
3. Қуритилган қизил булғори ярим ош қошиқ
4. Туз ва зираворлардан зира, қора мурч, кашнич уруғи ва кийик ўти керак бўлади.
Тайёрланиши:
Қаймоқ ёки майонезга туз, зиравор ва қизил бўлғори ҳамда майда қилиб тўргалган саримсоқни қўшиб аралаштирасиз.
Ҳосил бўлган қоришмани устию ичи тозаланган товуқни аввал яхшилаб устига, агар ортса ичига ҳам суртиб чиқасиз.
Юқорида санаб ўтилган пиёз ва лимондан ташқари ҳамма сабзавотларни жуда хам йирик ва жуда ҳам майда бўлмаган шаклда, пиёзни эса ярим ҳалқа шаклида тўрғаб ҳаммасини бир идишга соласиз, лимонни ярмини сиқиб сувини сабзавотларга қўшилади ва таъбга кўра туз, зиравор ҳамда ошкўкатларни солиб аралаштирасиз.
Тўғралган, тузланган ва таъмланган сабзавотларни, бир неча бўлакларга бўлинган сариёғ билан, устию-ичига қаймоқ суртилган товуқни орқа қисмидаги тешикдан тиқиб тўлдирилади ва қолган яримта лимони тешикка тиқиб қўйилади, бу лимон биринчидан қопқоқ вазифасини адо этса, иккинчидан хуштаъмлик беради.
Товуқ оёқлари учини бир бирига ёпиштириб ип билан бойлаб қўйинг, бу биринчидан қопқоқ вазифасини адо этаётган лимонни тушиб кетмаслиги таъминласа, иккинчидан пишгандан кейин иплар ечилгач, чиройли кўриниши учундир.
Чуқурроқ патнисни озроқ ёғлаб товуқни қўйинг, агарда сабзавотлар ортиб қолган бўлса уларни товуқ аторфига териб қўйиб, товуқ устини махсус зар қоғоз (фолга) билан ёпиб темир тандирга (духовка) 40 дақиқага паст оловда қўйиб, сўнгра товуқ устини очиб 20-30 дақиқага баланд оловда қизартириб олинади.
Тайёр бўлган димланган товуқни бир каттароқ лаганга бутунлигича қўйиб, лаганни ўз дидингизга қараб безатиб дастурхон кўркига кўрк қўшиш учун тортиқ қилинади.
Ёқимли иштаҳа!

Чойхона палов
Палов хусусда тинмай гапириш мумкин, ҳар гал паловимиз ҳақида гап кетганда палов бу миллий томлар фахри, сарбони, қироли, ташриф қоғози ва ҳоказолар дейилади. Баъзи бир манбааларда, палов келиб чиқиши, тарихи Ибн Сино Бобомиз даврига бориб тақалишини ва Ибн Сино бобомиз ўз беморларини айнан палов билан даволаганлар ҳам дейишади.
Айни пайтда палов тарихи ҳақидаги маълумотлар билан танишини бироз кейинга сурамизда, тайёрламоқчи бўлган чойхона паловимизга навбат берамиз.
Нега айнан чойхона палов дейишади?
Номи ҳам билдириб турганидек, бу паловини асосан чойхонада, бир неча кишилик улфатлар учун тайёрлашади. Қўй ёғ, қўй гўштларига бўлгани боис жуда ҳам калорияли таомлардан хисобланади.
Керакли маҳсулотлар: (6-8 кишилик)
1. Қўй думбаси 400 гр
2. Қўй гўшти 1 кг
3. Гуруч 1 кг
4. Сабзи 1 кг (бўлса сариқ, бўлмаса қизил)
5. Пиёз 300 гр
6. Туз ва зираворлар таъбингизга кўра
7. Сув
Тайёрланиши:
Қозонга 2х2 см кубик шаклида тўғраб олинган думба ташлаб, жизза тилла ранг тусга кириб, ёғи чиққунга қадар эритилади ва жиззасини сузиб олинади.
Қизиб турган ёғга аввал ярим халқа шаклида тўғралган пиёзни ташлаб, пиёз жигарранг тузга киргунча қовурилади, бу жараён кейинчалик чойхона паловимизга рангини чиройлик чиқишини таъминлайди.
Жигарранг тусга кирган пиёз устига 2х2 см кубик шаклида тўрғаб олинган гўшт солиб, гўштни суви чиқиб тугунча қовирилади, бу орада туз солиб юборса ҳам бўлади. Сўнгра сомон шаклида тўғраланган сабзи ташлаб 3-4 дақиқа қовуриб кейин сув қўйиб 5-6 дақиқа қайнатилади. Сув қайнаб чиққач тузини кўриб, кам кўсти бўлса тўғирланади, сўнгра илиқ сувда ивитилган гуручни қозонга аввал четидан бошлаб, кейин ўртасига солинади.
Паловни тайёрлаш жараёни нақадар муҳим бўлса, дамлаш жараёни унданда ҳушёрликни талаб қилади, бўлмаса натижа кутилганидек чиқмаслиги мумкин.
Қозонда ичидаги гуруч имкон қадар бир хилда қайнаши керак бўлади, остидаги олов бўлса жуда ҳам баланд ҳам, паст ҳам бўлмаслиги лозим.
Чунки паст оловда палов гуручлари бўшашиб ланж бўлиб қолиши мумкин, баланд оловда эса хали гуручлар буғланмасдан, пишмасдан олдин суви тугаб, тагига олиши мумкин.
Қозондаги гуруч 1-2 дақиқа қайнаб, буғлангач, гуручларни оҳисталик ила аралаштирасиз, аниқроғи гуручни устки қисмини остига, паст қисмидагини устидан чиқазиш лозим бўлади, шу ҳолни то суви қайнаб тугунга қадар яна бир ёки икки марта такрорлайсиз.
Суви қайнаб тугаган ва 2-3 марта айлантирган гуручни ўртага тўплаб, устига зирани эзиб солиб юборасиз, таъбга кўра майиз ҳам қўшиб, 15-20 дақиқага димлаб қўясиз.
Тайёр бўлган чойхона паловни яхшилаб аралаштириб, лаганга солиб, таъбга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилинади.

Норин
Норин ватани Тошкент бўлгани боис, Пойтахтда жуда ҳам машҳур таом ҳисобланади, бу таомни тайёрлашда кишидан бироз меҳнат талаб қилинадию, аммо тайёр бўлгач таомни тановвул қилиш чоғида роҳатбахшлигидан, қилган барча меҳнатлар унутиб юборилади. Норин тансиқ таом турига киргани боис, одатда байрам ёки бирон бир маросимларда меҳмонларга тортиқ қилинади.

Керакли маҳсулотлар: (5 кишилик)
Хамири учун:
1. Ун 400 гр
2. Тухум 1 та
3. Туз 15 гр
4. Сув 150 гр
Қолган маҳсулотлар:
1. От гўшти 700 гр
2. Қази 1 та
3. Ўсимлик ёғи
Тайёрланиши
Ун, тухум, сув ва тузни аралаштириб, яхшилаб хамир қорилади. Сўнгра қорилган хамирни юпқа қилиб ёйилади ва тахминан 20х20 см ҳажмда квадрат шаклида кесилади.
Озроқ туз ва ўсимлик ёғи қўшиб қайнатилган сувга, қайнаётган сув идишини ҳажмига қараб, 2-3 тадан хамир бўлакларини солиб қайнатиб олинади.
Бир марта қайнаб чиққач хамирларни сузғичда сузиб олиб, хамир ёпишиб қолмаслиги учун хамирни имкон борича тезроқ ёйиб қуритилади, бир томони қуриб қўлга ёпишмайдиган ҳолга келгач хамирини айлантириб ости қуритилади. Бўлинган хамирларни шу зайлда ҳаммасини қайнатиб, қуритилади.
Сўнгра қуриган хамир бўлакларни ҳар бирини орасини ўсимлик ёғи билан ёғлаб, бир идишга тахланади ва ўша ёғлаб тахланган хамир бўлакларини энига 4-5 см да лента қилиб кесилади.
5-6 қаватли лентани майин қилиб угра каби тўғралади, норинни гўзаллиги ҳам хамирини майин қилиб тўғралганлигидадир.
Одатда яхши қуримаган ёки хамир қатламлари орасини яхши ёғланмаганлиги учун, тўғралган хамирлар бир бирига ёпишиб қолиши мумкин, шу нуқтасига хам алоҳида эътибор беринг.
Кераклича тузланган от гўштини қази билан 1-1:30 соат мобайнида милтиллатиб қайнатиб олинади. Қайнатиб олинган гўштни майда қилиб тўғраб, юқоридаги уграланган хамирга қўшилади ва ўсимлик ёғ қуйиб, таъбга кўра зирани янчиб бирга аралаштирилади.
Норинни одатда ликопчага бир кишилик солиб, устига 2-3 бўлак қази ва майин қилиб тўғралган пиёз қўйиб тортиқ қилинади.

Салатлар
“Олтин куз” салати
Салат номини ўқиб, куз фаслидаги дарахтларни олтин тусга бурканган, гўзал бир манзара, кўз олдингизда гавдаланган бўлса ажаб эмас. Бу салатимиз ниҳоятда хуш таъм бўлиб, ҳам салат ўрнида, ҳам бирон бир гўштли таом ва кабобларга гарнир ўрнида ҳам тортиқ қилишингиз мумкин.
Керакли маҳсулотлар: (2-3 порция учун)
1та қизил булғор қалампири
1та сариқ булғор қалампири
1та яшил булғор қалампири
1та бақлажон
1 та помидор
2 бўлак саримсоқ
1 ош қошиқ ўсимлик мойи
0,5 боғ кашнич ва таъбга кўра туз
Тайёрланиши:
Иложи борича булғор қалампирини пўсти қалинроғи танлаб олинади, саримсоқдан бошқа ҳамма сабзавотларни кабоб каби сихдан ўтқазиб, оловда ҳар томони қизартирилиб олинади. Қизартириш жараёнида агар булғор қалампири пишса, унда помидор билан бирга бир четга олиб қўйиб совутасиз, бақлажонни эса яна бироз пишиши ва юмшаши учун темир тандирга (духопкага) 5 дақиқага қўйилади.
Сабзавотлар совугач, ҳар бирини усти тозаланади, булғор қалампирини ичи ҳам уруғидан тозаланади.
Тозаланган сабзавотларни сомон шаклида кесиб, унга майда тўғралган саримсоқни ва кашнични тўғраб қўшасиз.
Дастурхога тортишдан олдин туз ва ёғ қуйиб аралаштириб, ликопчаларда тортилади.
Туз ва ёғини олдинроқ қўшиб аралаштириб қўйсангиз суви чиқиб кетиши мумкин.

“Тошкент” салати
Тошкент салати, XX асрнинг 50 – йилларида Ўзбекистон, Грузия ва Озарбайжондан машхур ошпазларини Москвага чақиртириб, ўша ҳалқ тоамлари билан танишиб чиқиш ва татиб кўриш вақтида асос солинган”, деб ёзади машҳур кулинар ёзувчиси Сталик Ханкишиев.
Бу салатни ҳар ким ҳар хил аташи мумкин, аммо Миллий Таомлари китобларида, бу салатни номланиши “Тошкент” деб ёзилган.
Қолаверса, баъзи кулинар китобларида салат учун гўшт қайнатилган бўлиши керак дейилган, лекин баъзида гўштни қовуриш кераклиги ҳақида ҳам учратиш мумкин.
Биз буларнинг бири ҳақ, иккинчиси ноҳақ дейишдан ўзимизни тиямизда, диққатимизни салат тайёрлашга қаратамиз.

Керакли маҳсулотлар: (1 порция учун)
40 гр турп
60 гр гўшт
40 гр пиёз
40 гр майонез таъбга кўра қаймоқ ёки сметана
Бир дона қайнатилган тухум
Тайёрланиши:
Маҳсулотлар сомон шаклида тўғралади. Сомонча шаклда майинроқ тўғралган турпни 10-15 дақиқага муздек сувга солиб қўйинг. Гўштни кимдир қайнатилганидан фойдаланса, кимдир пиёз билан қовуради. Қайнатилган ёки қовурилган гўшт, қовурилган пиёз, турп, майонезни, таъбга кўра туз ва мурч қўшиб, бир идишда аралаштирасиз.
Деярли тайёр бўлган салатни, ликопчага соласиз ва устидан қайнатилган тухумни, қирғични майда тешигида ўтқазиб сепасиз ва дастурхонга тортиқ қиласиз.

“Лаззат” салати
Бу салатимиз гўзаллиги билан дастурхонимизни безатибгина қолмай, лаззати мазаси билан дастурхон атрофидагиларни мафтун этади.
Керакли маҳсулотлар: (2 порция учун)
100 гр булғор қалампири
Қиймаси учун:
50 гр бринза
30 гр қаймоқ
20 гр сариёғ
1 бўлак саримсоқ
Таъбга кўра укроп ва туз.
Тайёрланиши:
Булғор қалампирни банди ва уруғидан тозаланиб, бутунлигини сақлаган ҳолда ювилади.
Шундан сўнг қайнаб турган сувга ботириб олингач, ичига қаймоқ ва сариёғ қўшилган қийма солинади. Совуқ сувга солиб олинган ва майда қилиб тўғралган бринзага майда тўғралган саримсоқ ва укроп аралаштирилади. Булғор қалампири япроқ шаклида кесиб қўйилади.

ИЧИМЛИКЛАР
Наъматак шарбати
Наъматак фойдаси ҳақида, соатлаб гапириш ва бир неча китоблар ёзиш мумкинлиги хеч кимга сир эмас.
Шунга қарамай, эслатма ва маълумот сифатида баъзиларни санаб ўтсак фойдадан холий бўлмаса керак.
Наъматак шарбати, нафақат ички аъзолар, жигар, буйрак, ичак, ошқазонларга фойда, балки қон айланиш ва сурункали касалликларни олдини олшида самарали фойда беради.
Тайёрланиши унчалик хам қийин эмас.
Яхшилаб тозаланган 1 пиёла наъматак меваси қопқоғи зич ёпиладиган идишга 2 литр сув қуйиб, жуда баланд бўлмаган оловда, милтиллатиб 15 дақиқа давомида қайнатилади, таъбингизга кўра шакар қўшишингиз хам мумкин.
Иссиқ кунларда салқин холатида, совуқ кунларда иссиқ холатида ичишни тавсия этилади.

Ўрик шарбати
Ўрик меваларини совуқ сувда чайиб, данагидан ажратасиз. Шарбат учун сал қаттиқроқ пишган ўриклар танланади. Меваларни сирли катрюлкада қайнатинг ва керагича шакар аралаштиринг. Музлатгичда совутилган шарбат чанқоқни босади.
2 кг ўрикка 3-4 литр сув ҳамда 2,5 стакан шакар етарлидир.
Сабзи шарбати
Сабзи шарбати нафақат тери, соч ва кўз нурини равшанлаштиришга фойда, балки буйрак, овқат хазм қилишни осонлаштиради ва иммунитетни кучайтиради.
Бу шарбатни тайёрлаш учун ортиқча куч ва меҳнат талаб қилинмайди, керак бўлган нарса бу сабзи, блендер ёки шарбат сиқиб чиқарувчи.
Тайёрлаш усули:
Сабзининг заха бўлмаган ширинроқ турини танлаб оласиз. Пўстини арчиб, блендер ёки шарбат сиқиб чиқарувчидан ўтқазасиз.
Айниқса бир стакан сабзи шарбатига 1 ош қошик лавлаги сувидан қўшиб юборсангиз фойдали хусусияти янада ошади.

Тарвуз шарбати
Тарвузни юрак ва буйрак билан боғланган шишларда истеъмол қилиш тавсия этилади. Жигар хасталикларида тарвуз шарбати организмдан фақат суюқликни чиқариб қолмай, балки уни енгил ҳазм қилувчи шакар билан ҳам таъминлайди.

Тайёрлаш усули:
Янги тарвуз ювилади ва 4 қисмга бўлиб кесилади. Лаҳими пўчоғидан ажратиб олинади ва майдаланади. Сўнгра лаҳм шарбати тўла ажралиб чиққунча сиқилади ва сиздириб олинади, хоҳишга қараб шакар қўшиш мумкин ва 5 – 10 дақиқа қайнатилади. Тайёр шарбат совуқ ҳолда берилади.
Бир стакан шарбат учун 200 гр тарвуз ва 5 гр шакар керак.
Қовун шарбати
Қовун шарбати бошқа барча сабзавот ва шарбатларга нисбатан кальцийга бой бўлиб ҳисобланади. Кальций эса суяк, тиш ва тирноқлар учун фойдалидир.
Шунингдек, қовун шарбати таркибида темир моддаси миқдори ҳам юқори.
Бундан ташқари қовун шарбати чанқоқ босди, асаб тизими ва ошқозон ҳазм қилишини, ҳамда танадаги сув ва туз мувозанатини сақлаб туриш билан бирга, асаб тизимини тинчлантириб, қувватлантирувчи восита сифатида таъсир кўрсатади.
Керакли маҳсулотлар (1 литр учун)
Қовун 600 гр
Сув 700 гр
Шакар 200 гр
Тайёрлаш усули:
Янги қовун уруғлари ва пўчоғидан тозаланади. Майда бўлакчаларга кесилиб бир идишга солинади ва шакар сепиб, салқин жойда 2-3 соатга қолдирилади, сўнгра сув қуйиб, 5 дақиқача қайнатилади ва совитилади. Шарбатни совуқ ҳолида берилади

Узум шарбати
Узум шарбати чанқоқни йўқотади, қувват ва тетиклик беради, чанқоқни босади. Юрак – қон томирлари тизимининг вазифалари бузилганда айниқса фойдалидир.
Керакли маҳсулотлар (1 литр учун)
Узум 300 г
Шакар 100 г
Сув 1,5 л

Тайёрлаш усули:
Узум меваси шохчаларидан, баргларидан тозаланади. Қайнаб турган сувга аввал узум солинади, сўнгра шакар солиниб 10 дақиқа қайнатилади.
Компотни салқин ҳолида тақдим этса, янада чанқоқ босди бўлади.

ДАРС №1
Туретской бисквит

Керакли масаллиқлар:
10 та тухум (оқи, сариғи)
2ст шакар (горкасиз)
1ч/қ вазилин (пищевой)
1ч/қ кабартма тузи ёки разрехитель
2ст ун горкаси билан
1та ванилин
100г мак (2-3 қошиқ)
Тайёрланиши:
10 та тухум оқи сариғи билан чақилиб, 2ст шакар солиб, 1ч/қ вазилин, 1ч/қ каб.тузи ёки раз-л солиб яхшилаб кўпиртирилади. Кўпик тайёр бўлгандан сўнг 2ст ун солиб, 2-3қ мак билан аралаштирилади. Тайёр бўлган хамиримизни духовка листига солиб, ўрта оловда 20-25мин. қўйилади. Пишиб чиқган бисквитни ленточка қилиб, 3 бўлакка бўлинади. Хар бир ленточка устига ирискали крем суртилиб, рулет шаклида ўралади.

Ирискали крем
250г маргарин (уй хавосида юмшатилган)
1 банка вар.згушонка
Маргарин уй хавосида юмшатилиб яхшилаб мижилади сўнг вар.зг. қошиқлаб солинади, яхшилаб силлиқ крем холига келгунча аралаштирилади. Табга кўра ванилин солинади.

Дракон креми
1та дракон
1ст шакар ёки сах.пудра
0.5 дракон кремига 1 ст шакар солиб, збивалька ёрдамида қаттиқ холатга келгунча кўпиртирилади.

Шохона таом

Керакли масаллиқлар
2та окорачка
3та тухум
0.5картошка
2-3дона помидор
1 боғ укроп
2-3та чиснок
0.5 пиёла ун
Тайёрланиши:
Окорачка қайноқ сувга 10-15 дақиқага солинади, суяклари чиқариб ташланади. Бунга туз зира солиб яхшилаб урилади, кейин 3-4 бўлакка бўлиб оламиз. Картошкаларни зигзаг пичоқ ёрдамида 4 бўлакка бўлиб, ёғда қизартириб оламиз. Сўнг 3 та тухум оқини кўпик холига келгунча кўпиртирилади. Тухум сариғи солиниб 3-4 марта аралаштирилади. Тайёр окорачкаларни аввал унга кейин тухум оқига буланиб, қизиб турган ёғда қизартилади. Суякларни хам қовурамиз. Қовуриб олган окор.ларни қозончага териб кетидан картошка терилади, яна товуқ яна картошка терилади. Тепа қисмидан помидорли соус қуйилади. Паст оловда 30 мин. пиширилади
Соус тайёрлаш
3та помидор, чеснок қирғичдан чиқарилади, 1 боғ укроп майдаланиб, табга кўра туз солиб аралаштирилади.

ДАРС №2
Рубашка торти

Керакли масаллиқлар:
10 та тухумга бисквит нони (тўртбурчак шаклда)
700г қаймоқ
1ст шакар
1та ванилин
6та тухумга белковий крем
Тайёрланиши:
Бисквит нони 3га бўлиниб, орасига қаймоқли крем суртилиб, устини белковий крем ёрдамида безаймиз.

Малочний мастика

Керакли масаллиқлар:
200гр сухой малако
300гр сах.пудра
1банка зг.молоко
200гр жумо парашоги
1пачка қизил ранг
1пачка кўк ранг

Тайёрланиши
Хамма нарса 10 ош қошиқдан солиниб, элакча ёрдамида элаб олинади. 2ош/қ зг.молоко 1ч/қ салат.ёғ солиниб яхшилаб пластилин холига келгунча мижилади. Хамир қаттиқ бўлиши керак. Қатиб қолмаслиги учун салафан пакетда сақлаймиз. Тайёр бўлган мастикамизни 2-3 бўлакка бўламиз, кейин ч/қ ранг қўшамиз. Мастикаларимизни клёнка ёрдамида ёямиз.

Грибок салати

Керакли масаллиқлар:

1кг қаттиқ помидор
1та окорачка (сувда қайнатилган)
2дона свежий бодринг
2дона тухум (сувда қайнатилган)
250г майонез

Тайёрланиши
Хамма масаллиқ кубик шаклида тўрғалиб мойонез ёрдамида аралаштирилади. Бутун помидорларимиз ичи тозаланиб, туз сепиб қўйилади. Тайёр бўлган аралашмани помидорларимиз ичига соламиз.
ДАРС №3
Лакомка торти

Керакли масаллиқлар
10та тухумга бисквит нони (листда)
700гр қаймоқ
1ст шакар
700гр малина вареньеси ёки желе (рангли)

Тайёрланиши
5та тухумга листга бисквит нони рулет шаклида ўралади. Рулетлар ораси очилиб желе суртиб чиқилиб ўраб қўйилади. Рулетларимизни 1-2см қилиб кесамиз. Формали идишга кесилган бисквитни терамиз. Ярми терилган суфле солинади ундан сўнг бисквит терилади. Музлаткичга 5-6 саотга қўйилади.

Буше пирожнийси

Керакли масаллиқлар
5та тухум
1ст шакар горкаси билан
2-3 ош қошиқ какао
0.5литр қаймоқли крем
0.5 порце шокол.глазур
Тайёрланиши
5та тухум оқини сариғидан ажратамиз, тухумни уриб бўлгач 2-3 ош қошиқ какао солинади, кўп аралаштирмай катта ёзув насаткаси билан листга чиқарилади. Ўртача оловга 30 мин.духовкага қўйилади. Пишгач 2 та пирожний орасига қаймоқли крем ромашка насадкаси билан суртилади, бир-бирига ёпиштириб устига ром. насадкаси билан безалиб, устидан шок.глаз.қуйиди

Веер салати

Керакли масаллиқлар
1 коса картошка фри
1 коса қайнатилган гўшт
4 дона қайнатилган сабси
4 дона св.бодринг ёки 2 дона туз.бодринг
4 дона қайнатилган тухум
250гр майонез
1 боғ петрушка
Тайёрланиши
Хамма масаллиқлар сомонча шаклида тўрғалади. Тухум алохида қирғичдан чиқарилади. 1-картошка фри, сўнг хар бири орасига майонез, сўнг гўшт, сабзи, бодринг терилади. Устидан мойонез тухум оқи яна майонез, тухум сариғи кейин кўкатлар сепилади. Стакан олингач ўртасини гарох, анор, маккажўхори билан тўлдириш мумкин. Табга кўра туз.

Суфле тайёрлаш

Керакли масаллиқлар
3 пачка желатин
12 ош қошиқ сув
1 порц қаймоқли крем
Тайёрланиши
Желатинга сув қуйилиб, 10 дақиқага ивитиб қўйилади. Тайёр бўлган желатинни парда эритиб оламиз, совугандан сўнг ипсимон қилиб, қаймоқли крем устидан қуйилади.

ДАРС №4
Шахмотка торти

Керакли масаллиқлар
10та тухумга какаоли бисквит нони (тўртбурчак қолипда)
1л қаймоқ
3пачка желатин
0.5 кг шакар
2та қора плит.шоколат
100гр какос.струшка

Тайёрланиши
Бисквит 4 бўлакка бўлинади, 1 бўлагидан 5та ленточка 2-дан 4 та ленточка кесилади, колган 2 бўлаги кесилмайди. Кесилмаган бўлак қўйилади,. Ленточкаларни қўйиб устидан орасига суфле қуйилади, сўнг яна ленточкалар қўйилиб ораси суфле билан тўлдирилади қолган 1 бўлак бисквит билан ёпилиб крем суртилади. Устига пичоқ билан чизиб олиниб, қирғичдан чиқарилган шоколад 1 тарафига стружка сепилади шахмотка тарзида.

Туморча печеньеси

Керакли масаллиқлар
0.5литр қаймоқ
200гр ёнғоқ мағизи
250 гр маргарин
1 кг ун
1 дона тухум
200 гр сах.пудра
Тайёрланиши
Маргаринни уй хавосида юмшатиб оламиз, 0.5 литр қаймоқ ёки сметана қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз ун солиб юмшоқ хамир қорилади. Тайёр бўлган хамрни 3-4 бўлакка бўлиб, 0.5 ёки 1 соат тиндирилади. Хамир ёйилиб 2 смли ленточкалар кесилади. Начинка солиб у ён бу ёнга ўралади, листга териб 10-15 мин.да ўртача оловда пиширилади. Бу печенье қизармайди пишгач сах.пудрага беланади.
Начинкаси
200гр ёнғоқни жувада эзиб оламиз, 1ст шакар, 1 та тухум солиб аралаштирамиз.

Краповой салат

Керакли масаллиқлар
1дона товуқ оёғи (сувда қайнатилган)
4 дона тухум (сув. қай.)
1 банка жўхори
4 дона св.бодринг
1 пиёла қайнатилган гуруч
500 гр мойонез
1 пачка крап.палочка
Тайёрланиши
Тухум, бодринг, крап.палочка, окорачка майда кубик шаклида тўрғалади. Устидан қайнатилган гуруч солиниб, мойонез қўшиб аралаштирамиз. Табга кўра туз солинади.

ДАРС №5
Бужикаровка торти

Тайёрланиши
Бисквит 3 литрли юмалоқ қозонда пишириб олинади.2га бўлиниб ичига зав.крем суртилади. Мастикага қизил ранг аралаштириб қанотлари учун жувада ёямиз. Қанотларига ёпиштирилади. Мастикага какао солиб каричновой рангга бўяймиз. Сўнг у хам жува ёрдамида ёйилиб, оғзи қисмига жойлаштирамиз. Какаоли мастикадан холларини, кўз, қош, оғзини оқ мастика билан ясаймиз.

Белый ажор

Керакли масаллиқлар

1та тухум
1пачка желатин
300гр сах.пудра
Тайёрланиши
1та тухум оқини купиртирилади, сўнг 300гр сах.пудра элакчадан ўтказиб солинади. Яхшилаб аралаштириб, парда эритиб совитилган желатен ипсимон қилиб қуйилади. Насадкада ажорлар ясалгандан сўнг уй хавосида 1 кун қуритилади.

ДАРС №6
Туғилган кун торти

Керакли масаллиқлар
10та тухумга бисквит нони (юмалоқ)
4 та тухумга бисквит нони
700гр қаймоқли крем
Дракон креми

Тайёрланиши
Бисквит нонимизни 3га бўлиб, қаймоқли крем суртилади. Устидан дракон креми насадка ёрдамида чиқарилади. Шпатер билан текисланиб, атиргул насаткаси билан парда чиқарилади. Кейин парда насадкаси билан яна гул чиқарилади.

Тантана торти

Керакли масаллиқлар
10 талик қолипга бисквит нони юмалоқ
6 талик тухумга бисквит нони
700 гр қаймоқ
0.5кг шакар
1та ванилин
1та дракон
1та киви
Блеск, бусинка, желе рангли
Тайёрланиши
Бисквит 2га бўлинади орасига қаймоқли крем суртилиб устига дракон креми суртилади, четларига кивилар 1 қатор терилиб, ўртасига желе қуйилади. Пушти ранг қўшилиб, парда насадкаси билан 2қатор қилиниб парда чиқарилади.

Туретской булочка

Керакли масаллиқлар
0.5литр сут
100 гр маргарин, 250гр маргарин
100 гр мак
0.5 кг шакар
2-3 та тухум
1 о/қ дрожа

Тайёрланиши
Сут илитиб (қўл куяр куймас) 100гр маргарин 2та тухум солиниб, 2ст шакар, 1ч/қ туз 1кг ун солиб юмшоқ хамир қорамиз. Қўлга ёпишадиган хамир бўлади. Хамирни идишдан олиб, ун сепиб қўлга ёпишмайдиган бўлгандан сўнг салафан пакетга ўраб, уй хароратига қўйиб қўямиз. 1 марта кўпиб чиқгач муштлаб, яна ўраб қўямиз. Бу хол 3 марта такрорланади. Хамир ёйиб олиниб ичига 250 гр маргарин қирғичдан чиқарилиб солинади. Рулет шаклида ўралади, 5-6 бўлакка бўлиниб, холодильникка 30-60 мин.га қўйилади. 1 бўлак хамирни олиб ёямиз 5-4 бўлакка бўлини згуш.ва мак сепилади рулет шаклида ўралиб устига тухум сариғи суртилади ва яна мак сепилади. 30-60мин. листда туради сўнг 10-15 минут духовкага қўямиз.

Начинкаси
250 гр маргарин
1 банка зг.молоко
100 гр мак

ДАРС №7
Китоб торти

Керакли масаллиқлар
10 та тухумга бискивит нони (туртбурчак қолипда).
1 л қаймоқ.
100гр какао.
1 порция маслений крем ёки қаймоқли крем.

Тайёрланиши
Бискивитни 2га бўлиб орасига қаймоқли крем суртамиз, устини хам текислаб оламиз кейин устидан паматка қуямиз. Ўртача ромашка насадкасида безатиб оламиз.

Рафаэлло
Керакли масаллиқлар
3та тухум.
0,5 кг шакар.
2та шоколад (плитичние оқ)
1ст бодом мағизи.
1та лимон кислота (пичоқ учида)

Тайёрланиши
3та тухум оқи сариғидан ажратилиб қаттиқ кўпиқ холига келгунча урамиз. Кўпик холига келгандан кейин 1ст горкаси билан шакар соламиз. Тайёр бўлган безени листга қоғоз қўйиб устидан бодом териб кейин ўртача ёзув насаткаси орқали беземизни сиқамиз. Кейин қўлни хўллаб устини текислаб чиқамиз. Паст оловга газга қўямиз, плиточной шоколатни эритиб, рафаэллони бортириб оламиз. Ундан сўнг какос.ст.га хам белаймиз.

Прияник.
Керакли масаллиқлар
250гр маргарин
2ст шакар
500гр смитана ёки қатиқ
1ч/қ амунний
1ч/қ чайная сода
3 дона тухум сариғи
1кг ун
200гр творог

Тайёрланиши
250гр маргарнига 2ст шакар 3та тухум сариғи, 0.5 кг сминатага 1ч/қ амони ва чай.сода, ун солиб, юмшоқ хамир қорамиз. Ундан кейин тайёр хамирни ёйиб, ўртасига озгина творог солиб гулли пичоқда кесиб олиб, ўраймиз. Духовкага 30-35мин. қўямиз.

Поматка

Керакли масаллиқлар

500гр қаймоқ
2-3қ какао
1ст шакар
Тайёрланиши
Идишга қаймоқ, какао, шакар солиб яхшилаб аралаштирамиз. Кейин ўрта оловга газ устига қўямиз сметана холига келгунга қадар аралаштириб турамиз.

Белый глазур (прияник устига)
3та тухум оқига 300гр сах.пудра пичоқ учида лим.кислота солиб яхшилаб аралаштирамиз, сўнг сироп тайёрлаб қуямиз. 0.5ст шакарга 3ош/қ сув қуйиб, газга қўямиз поқиллаб чиққунгача.

ДАРС №8
Пирамида торти.

Керакли масаллиқлар
12та тухум
700гр қаймоқли крем
0.5кг шакар
1 порция шакол. глазур
200гр кокос.ст.

Тайёрланиши

6та тухумга бисквит нони листда, 6та тухумга какаоли бисквит нони листда пишириб оламиз. Какаоли бисквитни 7та ленточкага, оқ бисквит нонини 8та ленточкаларга бўламиз. Жами 15та ленточка бўлади. 1 – 5дона ленточкамизни қўйиб, устидан қаймоқли крем суртамиз, уни устидан 4 та ленточка қўйиб яна крем суртамиз яна уни устидан 3та яна крем ва 2та яна крем ва охири 1та ленточка қўйиб устма уст терамиз. Устидан қаймоқли кремни суркаб шок.глазур қуйиб, какос.ст билан безаймиз.

Қиймали рулет

Керакли масаллиқлар
0.5кг қийма
1та буханка нони
3дона пиёз
5дона қайнатилган тухум
4та чиснок
1ст.кунжут
Тайёрланиши
0.5кг қиймага 1та буханка нони ушоғи 0.5ст сувга ивитилиб аралаштирилади. Табга кўра туз, зира, пиёз, чеснок қирғичдан ўтказиб соламиз. Унга 1та тухумни аралаштирамиз. Тайёр бўлган қиймани листни ёғлаб, устига ёйиб 5та пишган тухумни кетма – кет териб чиқамиз. Сўнг рулет холатига келтириб ўраймиз ва устидан тухум сариғини суртамиз уни устидан кунжут сепамиз. Ярим соатга ўрта оловда духовкага қўямиз

Муравей печеньеси

Керакли масаллиқлар
250гр маргарин
2-3ст ун
3та тухум сариғи
1ч/қ разрехитель
1ст шакар ёки сах.пудра
1бонка згушонка
1ст ёнғоқ
Тайёрланиши
Маргаринни уй хавосида юмшатиб ун билан уқалаб оламиз. 3та тухум сариғи қўшамиз яхшилаб қотириб 4 бўлакка бўламиз. Тайёр бўлган хамиримизни холодильникка ярим соатга қўямиз. Хамирни қирғичдан чиқариб листга ёйиб духовкага ярим соатга қўямиз. Пишгандан сўнг жомга солиб совутамиз, оз – оздан згушонка қўшиб аралаштирамиз. Хўлланган ст.га тўлдириб ағдариб шакл чиқарамиз. Устидан ёнғоқ ёки сах.пудра сепамиз.

ДАРС №9
Саватча торти

Керакли масаллиқлар
10та тухумга бисквит нони (юмалоқ қолипда)
Кўпган нон хамирида ўрам шаклида саватча сопи
700гр қаймоқ
1.5ст шакар
1та дракон ёки белковий крем
Тайёрланиши
Бисквит нони кесилиб орасига қаймоқли крем суртилади. Дракон кремига 1ст шакар билан кўпиртирилиб, тайёр бўлган кремдан саватча торти безатилади.

Тошбақа торти.

Тайёрланиши
6та тухумга оддий бисквит хамири тайёрланади, тайёр бўлган хамирни қопчага катта ёзув насаткасини ўрнатиб соламиз. Қоғоз солинган листга тошча шаклида чиқарилади. Тайёр тошчаларимизни 20-25мин.да қизиб турган духовкада пиширилади. Пишган тошчаларни қаймоқли кремга бўлаб тошбақа шаклига келтирилади.

Олмали рагалик
Керакли масаллиқлар
250гр маргарин
3ст ун
1ст сметана
1ч/қ чой сода
1ч/қ разрехитель
Сах.пудра
Тайёрланиши
Маргарин билан унни уқалаб оламиз. 1ст смитана ичига сода, разрехитель солиниб юмшоқ хамир қорилади ва 3-4 бўлакка бўлиниб музлаткичга қўйилади. Музлат.дан олиб юпқа қилиб ёйиб 4 бўлакка бўлиб, бўлакларимизни яна 3 бўлакка бўлиб, начинка солиб, рагали шаклида ўралади. Листга териб 10-15 мин.да пишириб оламиз. Пишгандан сўнг сах.пудрага булаб оламиз.

Начинкаси.
0.5кг кўк олма ёки творог солиб 3қошиқ манная крупа солиб аралаштирамиз.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*