Қовоқнинг фойдаси ҳақида билган ва билмаганларимиз

(C)2006 HARRY HU

Кенг тарқалган қовоқ муҳим антиоксидант ва витаминларга бой. Бу маҳсулот унчалик серкалория эмас, лекин таркибида А витамини, шунингдек, флавоноид полифенол антиоксидантлар, жумладан, лютеин, ксантин бор. Каротинлар ҳам етарли. Хўш, қовоқ ҳақида яна нималарни биламиз?
Дунёнинг турли давлатларида етиштириладиган қовоқнинг шакли, катта-кичиклиги ва ранглари ҳар хил. Катта қовоқлар 4дан 6 килограммгача бўлиши мумкин, энг йирикларининг оғирлиги эса 25 килограммгача етади. Тилло ранг қовоқлар силлиқ, кичкина, олов ранг крем рангида бўлади.
Одатда, қовоқлар сариқ ёки олов ранг бўлади, бироқ айримлари яшил (тўқ яшилдан маллагача), жигар ранг, қизил ва ҳатто кул ранг бўлиши мумкин. Қовоқнинг ранги териси ва этида сариқ-олов ранг пигментларга боғлиқ.
Тозаланган қовоқ уруғлари оқсил, минерал, витамин ва Омега-3 ёғ кислоталарига бой ҳисобланади.

Қовоқнинг соғлиққа фойдаси
Табиийки, бирон маҳсулотни таомномага киритишдан аввал диетолог билан маслаҳатлашиш керак, чунки ҳатто энг фойдали маҳсулотлар ҳам айрим ҳолларла аллергия чақириши мумкин.
Қовоқ энг кам калорияли экин маҳсулотларига киради. 100 грамм қовоқда атиги 26 килокалория бўлади. Унда тўйинган ёғлар ҳам, холестерин ҳам йўқ. У клетчатка, антиоксидант, минерал ва витаминларга бой. Бу маҳсулот озишни ва холестерин миқдорини назорат қилишни истаган одамларга парҳез маҳсулот сифатида тавсия этилади.
Қовоқ таркибида А, С ва Е витаминлари бор.
А витамини — кучли табиий антиоксидант бўлиб, тери ва шиллиқ қаватлар бутунлигини сақлаш учун зарур. Шунингдек, кўриш қобилияти яхши бўлиши ҳам керак. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, А витаминига бой табиий таомлар ўпка ва оғиз бўшлиғи саратонидан маълум даражада ҳимоя қилади.
Қовоқ полифенол флавоноид бирикмалар, жумладан, альфа- ва бета-каротинлар, криптоксантин, лютеин ва зеаксантинга бой. Каротинлар организмда А витаминига айланади.
Зеаксантин кўз тўр пардасидаги сариқ доғда ультрабинафша нурларнинг фильтрланишини таъминлайдиган табиий антиоксидант ҳисобланади. Шу тариқа у кекса одамларнинг кўз тўр пардасини макуляр дегенерация (дистрофия)дан маълум даражада ҳимоя қилади.
Қовоқ В гуруҳ витаминларига, жумладан, фолат, никотин кислота, В6 витамини (пиридоксин), тиамин ва пантотен кислотага бой.
Бундан ташқари, қовоқ мис, кальций, калий ва фосфорга ҳам бой.
Қовоқ уруғи алоҳида эътиборга лойиқ — клетчаткага, монотўйинмаган ёғ кислоталарига бой бўлиб, булар юрак учун фойдали. Бундан ташқари, оқсил, минерал ва витаминларга ҳам бой. 100 грамм қовоқ уруғида 559 килокаория, 30 грамм оқсил, кунлик темир истеъмоли меъёрининг 110%и, кунлик никотин кислота меъёрининг 31%и, селеннинг 17%и, рухнинг 71%и мавжуд. Энг асосийси, унда холестерин мавжуд эмас.

Қовоқни қандай танлаш ва асраш керак?
Қовоқ йил бўйи сотилади. Пояси йўғон ва пишиқ, тақиллатганда тахтадек тақиллайдиган етилган қовоқни танлаш керак. Териси буришган, кесилган, ўйилган қовоқни олманг.
Етилган қовоқ салқин ва яхши шамол айланадиган жойда анча узоқ сақланиши мумкин. Тозаланган ва кесилган қовоқни эса совуткичда сақлаш керак. Шунда ҳам бир неча кун.
Қовоқ — пазандалар учун
Қовоқни баъзан упа ёки спрей кўринишидаги дорилар билан дорилашади. Қовоқни чанг, турпоқ ва зараркунандаларга қарши ишлатилган ҳар хил дорилардан тозалаш учун яхшилаб ювиш керак.
Поясини кесиб, қовоқни иккита тенг бўлакка бўлинг. Уруғли жойини чиқариб, бир чеккага олиб қўйинг. Кейин бўлакларга бўлинг. Одатда, таом тайёрлашда қовоқ эти майдалаб ишлатилади. Қовоқ ўсимлигининг деярли ҳамма қисми — меваси, барглари, гули ва уруғларини ейиш мумкин.
Қовоқдан кўплаб мазали таомлар тайёрласа бўлади. Уни димлашади, тоблашади ва қовуришади. Буғда пиширганда фойдали моддалар энг кўп сақланади. Хитойда қовоқнинг ёш баргларидан шўрваларга кўкат сифатида фойдаланишади.
Ҳинд ошхонасида қовоқдан кўпинча ширин таомлар, жумладан, “sabzee”, ҳолва, десерт, шўрва ва карри, шунингдек, бошқа таомлар тайёрланади.
Бундан ташқари, қовоқдан пирог, қуймоқ, кастарда (суюқ крем), равиоли (чучварага ўхшаш) ва бошқа таомлар пишириш мумкин.
Тилло ранг қовоқ ниҳоятда ширин суфле, начинка ва шўрвалар тайёрлашда ишлатилади.
Қовурилган қовоқ уруғи кўпчилик яхши кўрадиган снэк (енгил егулик) ҳисобланади.
1
Қовоқнинг озуқавий қиймати

Қавс ичида кундалик истеъмол меъёри фоизда келтирилган. Озуқавий қиймати АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида 100 грамм хом қовоқ мисолида олинган.
Энергетик қиймати — 26 килокалория (1%);
углеводлар — 6,50 грамм (5%);
оқсил — 1,0 грамм (2%);
ёғ — 0,1 грамм (0,5%);
холестерин — 0 миллиграмм (0%);
таом таркибидаги клетчатка — 0,5 грамм (2%).
Витаминлар:
фолатлар — 16 микрограмм (4%);
никотин кислота — 0,600 миллиграмм (4%);
пантотен кислота — 0,298 миллиграмм (6%);
пиридоксин (B6 витамини) — 0,061 миллиграмм (5%);
рибофлавин (B2 витамини) — 0,110 миллиграмм (8,5%);
тиамин (B1 витамини) — 0,050 миллиграмм (4%);
A витамини — 7384 халқаро бирлик (МЕ, IU) — 246%;
C витамини — 9,0 миллиграмм (15%);
E витамини — 1,06 миллиграмм (7%);
K витамини — 1,1 микрограмм (1%).
Электролитлар:
натрий — 1 миллиграмм (0,5%);
калий — 340 миллиграмм (7%).
Минераллар:
кальций — 21 миллиграмм (0,5%);
мис — 0,127 миллиграмм (14%);
темир — 0,80 миллиграмм (10%);
магний — 12 миллиграмм (3%);
марганец — 0,125 миллиграмм (0,5%);
фосфор — 44 миллиграмм (5%);
селен — 0,3 микрограмм (рух — 0,32 миллиграмм (3%).
Фитонутриентлар:
альфа-каротин (α-каротин) — 515 микрограмм;
бета-каротин (ß-каротин), сабзида кўп бўлади — 3100 микрограмм;
бета-криптоксантин (ß-криптоксантин) — 2145 микрограмм;
лютеин-зеаксантин — 1500 микрограмм

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*