Cуюқ, қуюқ таомлар, пишириқ, десерт ва салатлар

Маҳсулотларни чеклаган тарзда ажойиб рецептларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Маҳсулотларни танлашда умумқабул қилинган стандарт — инсон учун энг муҳим бўлган маҳсулотлар рўйхатидан фойдаландик. Музлаткичингизда ҳамиша топиладиган қуйидаги маҳсулотлардан фойдаланиб, суюқ, қуюқ таомлар, пишириқ, десерт ва салатлар билан хонадонингиз аҳлини хушнуд қилинг.
Маҳсулотлар: ун, тухум, ёғ, сариёғ, мол гўшти, шакар, пиёз, картошка, сут, гуруч, макарон, асал, шоколад, пишлоқ, творог, сабзи.
Пиёзли шўрва

Зарур масаллиқлар: 4 5 бош пиёз, 70 100 гр. пишлоқ, 2 ош қошиқ ун, 1 2 бўлак саримсоқ пиёз, 800 гр. шўрва суви ёки сув, ўсимлик ёғи, туз ва зираворлар, оқ нон.
Тайёрланиши: 1. Пиёз ва саримсоқ пиёзни майдалаб тўғраб, бироз қиздирилган ёғда тилла рангга киргунча қовуринг.
2. Унни ҳам солиб, яна бироз қовуринг.
3. Туз ва зираворларни солиб, сув (ёки шўрва)ни қўшинг. Қайнаб чиққач, 30 дақиқа паст оловда қайнаб турсин.
4. Оловни ўчиришдан аввал пишлоқни қўшинг. Пишлоқ эригунга қадар шўрвани аралаштириб туринг. Сўнг оловни ўчиринг.
5. Қизиб турган ёғга бир бўлак саримсоқ пиёз солиб, қовуринг. Кейин саримсоқ пиёзни олиб, тўртбурчак шаклда кесилган нонларни қовуринг.
6. Шўрва дастурхонга пиёзли қовурма нон билан бирга тортилади.
Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа.
* * *

Картошкали қуймоқ
3
Зарур масаллиқлар: 5 6 дона картошка, 2/3 стакан ун, 1 дона тухум, туз, зираворлар, қовуриш учун ёғ.
Тайёрланиши: 1. Пўстлоғидан тозаланган картошкани қиймалагичдан чиқаринг.
2. Тухум қўшинг.
3. Таъбга кўра зираворлар қўшиб, ун солинг.
4. Уннинг ҳаммасини бирдан солиб юборманг. Чунки хамир юмшоқ, қошиқ билан қуйиладиган қуюқ бўлиши керак.
5. Тайёр аралашмани қошиқ ёрдамида қизиб турган ёғга солиб, ҳар иккала тарафини қизартириб олинг. Дастурхонга шивит ва сметана билан тортиш мумкин.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
* * *
Гуручли салат

Зарур масаллиқлар: 1 стакан гуруч, 2 боғ редиска, 1 боғ шивит, 1 ош қошиқ лимон шарбати, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: 1. Гуручни сувда қайнатиб, пишириб олинг.
2. Редискани қирғичдан чиқаринг ёки майда тўртбурчак шаклда, шивитни эса майдалаб тўғранг.
3. Пишган гуруч билан аралаштириб, ўсимлик ёғи ва лимон шарбати қўшинг.
4. Туз сепиб, ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг.
Тайёрланиш вақти: 20 дақиқа.
* * *
Томат соусли тефтеллар
3
Зарур масаллиқлар: 300 гр. мол гўшти, 3 дона пиёз, 2 3 стакан сув, 2 3 ош қошиқ томат пастаси, 2 дона сабзи, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 1 стакан чала пиширилган гуруч, 1 дона тухум, туз, мурч, қуритилган райҳон, қовуриш учун ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: 1. Гўшт, пиёз, саримсоқ пиёз ва сабзини қиймалагичдан чиқаринг. Соус учун яримта пиёз ва сабзини олиб қўйинг.
2. Чала пиширилган гуручни қўшиб, устидан 1 дона тухумни чақиб, зираворларни ҳам солиб, қориштиринг.
3. Қўлингизни намлаб, тефтелларни думалоқланг ва чуқурроқ товага ёнма ён қилиб териб чиқинг.
4. 180 200 даражада қиздирилган газ печига қўйиб, 35 дақиқа мобайнида пиширишга қўйинг.
5. Энди таомнинг соусини тайёрланг. Олиб қўйган пиёзни майдалаб тўғранг, сабзини қирғичдан чиқаринг, сўнгра қовуринг.
6. 2 ош қошиқ томат пастасини ярим стакан сувда суюлтиринг ва қовурилаётган пиёз сабзи устига солинг. Истакка кўра, 1 чой қошиқ шакар ҳам қўшишингиз мумкин. Сувни ҳам солиб, соус қайнаб чиққач, 5 дақиқа димлаб қўйинг.
7. Тефтелларни газ печидан олиб, устидан соусни қуйинг. Кейин яна 15 дақиқага газ печига солинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат.
* * *
Сабзили кекс

Зарур масаллиқлар: 3 дона тухум, 2 та қизил сабзи, 1,5 стакан ун, 1 стакан шакар, 0,5 стакан ўсимлик ёғи, ярим чой қошиқ ичимлик содаси.
Тайёрланиши: 1. 2 дона қизил сабзини пўстлоғидан тозалаб, майда қирғичдан чиқаринг.
2. Сабзи билан тухумни аралаштиринг. Сўнг ўсимлик ёғи ва шакарни солиб, яхшилаб қориштиринг.
3. Ун солишдан аввал ярим чой қошиқ ичимлик содасини ҳам қўшинг. Кейин унни солиб, барчасини яхшилаб аралаштиргач, 180 даражада қиздирилган газ печига қўйинг.
4. Кекс 25 30 дақиқада пишади. Тайёр бўлгач, устидан шакар упаси сепишингиз мумкин.
Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа.
* * *
Гречкали шўрва

Зарур масаллиқлик: 200 гр. гўшт, 3 та картошка, 1 тадан пиёз, тухум ва сабзи, 500 гр. гречка, лавр япроғи, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Гўштни сувга солиб, қайнагач, кўпигини олинг. Пишгунга қадар паст оловда қайнатинг.
2. Пишган гўштни сомонча шаклида тўғранг.
3. Шўрвага гречка солиб, 10 дақиқа қайнатинг. Сўнг тўртбурчак шаклда тўғралган пиёз, картошка ва сабзини ҳам солиб, паст оловда яна 10 дақиқа қайнатинг.
4. Лавр япроғи ва тўғралган гўштни ҳам қўшинг.
5. Тухумни идишга солиб, сариғи ва оқини яхшилаб аралаштирган ҳолда шўрвага қўшинг. Аралаштириб туришни унутманг. Оловни ўчиринг. Тайёр шўрва кўкатлар билан дастурхонга тортилади.
Тайёрланиш вақти: 1 соату 20 дақиқа.
* * *

«Баҳор» салати

Зарур маҳсулотлар: 100 гр. карам, 2 та бодринг, 2 3 тадан редиска ва қайнатилган тухум, бир боғ кўк пиёз, ярим боғ шивит, 3 ош қошиқ сметана ёки қаймоқ, туз.
Тайёрланиши: 1. Карам ва бодрингни истасангиз майда сомонча, хоҳласангиз ярим ой шаклида тўғранг.
2. Редискани қирғичдан чиқаринг, хоҳласангиз ярим ой шаклида тўғранг.
3. Тухумни ҳам майдалаб тўғрагач, кўкатларни майдалашни ёдингиздан чиқарманг.
4. Карамни идишга солиб, бироз туз билан эзғиланг.
5. Бодринг, кўкатлар ва тухумни солиб,а сметана (ёки қаймоқ) билан аралаштириб, дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа.
* * *
Янгича таом

Зарур масаллиқлар: 3 5 дона картошка, 6 ош қошиқ ўсимлик ёғи, бир боғ петрушка, 1 2 бўлак саримсоқ пиёз, туз ва мурч.
Тайёрланиши: 1. Картошкани 200 даражали газ печига 40 дақиқага қўйиб пиширинг. Сўнг пўстлоғини тозалаб, санчқи ёрдамида енгил эзғиланг.
2. Саримсоқ пиёзли қайла тайёрлаш учун петрушкани майдалаб тўғранг ва ўсимлик ёғи билан аралаштиринг.
3. Устидан турли зираворлар қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
4. Картошканинг устидан саримсоқ пиёзли қайлани қуйиб, дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа.
* * *

Сабзили котлетлар

Зарур масаллиқлар: 300 гр. қийма, 100 150 гр. нон, 2 бош пиёз, 1 та сабзи, 1 дона тухум, 1 сиқим ун, 1 ош қошиқ хантал (горчица), 0,5 стакан сут, туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: 1. Пиёзни майдалаб тўғранг. Сабзини йирик тишли қирғичдан чиқаринг. Иккисини ёғда тилла рангга киргунча қовуринг.
2. Нонни сутга ивитиб қўйинг. Нон сутни тўла шимиб олгач, уни қиймалагичда майдаланг. Устидан қовурилган пиёз ва сабзини солинг. Яхшилаб аралаштириб, қиймани қўшинг.
3. Хантал, зираворлар ва унни қўшиб, қориштиринг.
4. Сўнг котлетлар ясаб, икки томонини унга белаб, қизиб турган ёғда икки тарафи қизаргунча қовуриб олинг.
5. Дастурхонга саримсоқли картошка билан тортишингиз мумкин.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
* * *
«Тошбақа тухуми» печеньеси

Зарур масаллиқлар: 2,5 3 стакан ун, 2 дона тухум, 1 стакан шакар, 150 гр. маргарин, 2 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ ичимлик содаси.
Тайёрланиши: 1. Аввалига асални товага солиб, қизара бошлай дегунча паст оловда аралаштириб туринг. Кейин ичимлик содаси қўшинг.
2. Оловни ўчириб, маргаринни қўшинг. Маргарин эригач, идишга солинг.
3. Энди 2 дона тухум, шакарни яхшилаб аралаштириб, секин аста унни ҳам қўшинг.
4. Қўлга бироз ёпишадиган хамир ҳосил бўлгач, ярим соатга музлаткичга қўйинг.
5. Манти пишириладиган қасқоннинг қозонига сув солиб, қайнагани қўйинг. Қасқонларни эса ёғланг.
6. Хамирни музлаткичдан олиб, ёнғоқ катталигида думалоқлаб, қасқонга териб чиқинг. Уларни бир-бирига жуда яқин қўйманг.
7. Сув қайнаб чиққач, ширинликни пиширгани қўйинг. 25 дақиқада тайёр бўлади.
Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.
* * *
Грекча шўрва

Зарур масаллиқлар: 500 гр. қийма, 2 стакан гуруч, 3 дона тухум, 2 бош пиёз, 1 та сабзи, 1 ош қошиқ ун, туз ва мурч.
Тайёрланиши: 1. Пиёзни майдалаб тўғраб, гуруч ва қийма, 1 дона тухум, туз, мурч, бир неча қошиқ сув билан аралаштиринг.
2. Кейин ёнғоқ катталигидаги фрикаделькаларни думалоқланг.
3. Ёғда аввал пиёзни қовуриб, сўнг сабзини қўшинг. Бироз қовурилгач, иссиқ сув қўшинг.
4. Фрикаделькаларни солиб, 30 дақиқа паст оловда қайнатиб пиширинг.
5. Бошқа идишда 2 та тухум, унни солиб, яхшилаб аралаштиринг. Қайнаб турган шўрвадан бир чўмич олиб, тухумли аралашмага солиб аралаштиринг-да, кейин ҳаммасини шўрвага солиб юборинг.
6. Шўрвани паст оловда яна 5 дақиқа қайнатиб, оловини ўчиринг.
Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.
* * *
Мавсумий туҳфа

Зарур масаллиқлар: 4 та картошка, 70 граммдан майонез ва сметана, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, 1 боғлам кўк пиёз, туз.
Тайёрланиши: 1. Майонез ва сметанани аралаштиринг. Кўк пиёзни ҳам тўғраб, туз билан бирга қўшинг.
2. Пишлоқни қирғичдан чиқариб, сметанали майонезга аралаштиринг-да, 30 дақиқага музлаткичга солиб қўйинг.
3. Картошкани тўртбурчак шаклда тўғраб, қайнатиб пишириб олинг.
4. Бироз совигач, сметанали майонез билан аралаштиринг. Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатинг.
Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.
* * *
Осетин пироги

Зарур масаллиқлар (2 та пирог учун): 500 гр. ун, 250 гр. қийма, 1 стакандан сув ва пишган гуруч, 1 бош пиёз, 2 ош қошиқ майонез, қуритилган райҳон, 1 ош қошиқдан ўсимлик ёғи ва шакар, 1 чой қошиқ дрожжа, туз, зираворлар.
Тайёрланиши: 1. Илиқ сувга туз, шакар, ўсимлик ёғи, дрожжа ва унни солиб, юмшоқ хамир қоринг-да, кўтарилиши учун иссиқ жойга қўйинг.
2. Хамир кўтарилгач, ун билан бироз босиб, яна илиқ жойга қўйинг.
3. Пирогнинг қиймасини тайёрлаш учун пиширилган гуручга қийма ва майда тўғралган пиёз, таъбга кўра туз, зираворлар, майонез қўшинг. Қиймани икки қисмга ажратинг.
4. Хамирни ҳам иккита зувалачага бўлинг. Битта зувалачани 2 см. қалинликда ёйинг. Ўртасига думалоқланган қиймани солинг. Хамир четларини ўртага йиғиб, думалоқ сомса шаклида букинг.
5. Энди хамирни секин ёйиб, доира шаклига келтиринг. Хамир ўртасини тешиб қўйишни унутманг.
6. 200 даража қиздирилган газ печида 25 дақиқа мобайнида усти қизаргунча пиширинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соату 30 дақиқа.
* * *

Унутилган печенье таърифи

Зарур масаллиқлар: 500 гр. ун, 3 дона тухум, 1 стакан шакар, 150 гр. сариёғ, 1 чой қошиқдан ванилин ва ичимлик содаси, устига сепиш учун шакар упаси.
Тайёрланиши: 1. Хона ҳароратида юмшаган сариёғга шакар ва ванилин қўшиб, санчқи ёрдамида яхшилаб аралаштиринг.
2. Сариёғли аралашмага тухум чақинг. Ҳаммаси бир хил аралашма ҳолига келгунча қориштиринг.
3. Унни ичимлик содаси билан аралаштириб, секин-аста сариёғли тухумга солиб, қориштиринг. Юмшоқ, қўлга ёпишмайдиган хамир ҳосил бўлгач, 40 дақиқага музлаткичга қўйинг.
4. Гўштқиймалагичдан пичоғини ечиб қўйиб, хамирни ундан ўтказинг.
5. Қиймалагичдан чиққан «илонча» хамирларни атиргул шаклига солиб, ёғ суртилган листга териб чиқинг.
6. Печеньелар 190 даражада қиздирилган газ печида 15 20 дақиқада пишади.
Тайёрланиш вақти: 1 соату 20 дақиқа.
* * *
«Парментье» шўрваси

Зарур масаллиқлар: 8 9 та картошка, 2 бош пиёз, 4 бўлак саримсоқ пиёз, 2 ош қошиқ томат пастаси, 100 гр. сариёғ, 1 стакан сут, туз, кўкат, нон.
Тайёрланиши: 1. Пиёз ва саримсоқ пиёзни қовуринг.
2. Картошкани тўртбурчак шаклда тўғраб, пиёз билан бирга қовуринг. Томат пастасини ҳам қўшиб, устидан 3 стакан сув қуйинг. Қайнаб чиққач, оловни пасайтиринг.
3. Ичидаги сабзавотлар пишгач, уларни олиб, блендер ёрдамида эзинг. Шўрвага иссиқ сут ва сариёғни қўшинг.
4. Нонларни бироз ёғда қовуриб, шўрва билан биргаликда дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 60 дақиқа.
* * *
«Қуш ини» салати

Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган гўшт, 100 граммдан тузланган бодринг ва пишлоқ, 3 тадан картошка ва пиширилган тухум, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 1 боғ шивит, майонез, туз ва мурч.
Тайёрланиши: 1. Гўшт, бодринг, тухум оқини сомонча шаклида тўғраб, туз ва майонез билан аралаштиринг. Аралашмани ликопга солганда қуш уяси шаклида бўлсин.
2. Картошкани сомонча шаклда тўғраб, қизартириб қовуриб олинг.
3. «Тухумча»ларни тайёрлаш учун тухум сариғи ва пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Кўкатларни майдалаб тўғранг.
4. 1 ош қошиқ майонез солиб, яхшилаб аралаштиринг. Ҳосил бўлган массадан думалоқ «тухум»чалар ясанг.
5. Қуш уяси атрофига қовурилган картошкани солиб чиқинг. Устига эса тайёрланган тухумчаларни қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
* * *
Фалафел

Зарур масаллиқлар: 2 стакан нўхат (1 кун аввал сувда ивитиб қўйинг), 2 бўлак нон, 2 бош пиёз, 2 чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель), истагингизга кўра кўкатлар (қанча кўп бўлса, шунча яхши), туз, зираворлар.
Тайёрланиши: 1. Ивитилган нўхатни икки марта гўштқиймалагичдан ўтказинг.
2. Пиёз ва нонни ҳам гўштқиймалагичдан чиқариб, кўкатларни майдалаб тўғранг.
3. Ҳаммасини аралаштириб, зираворларни ҳам қўшиб, кичик котлетчалар тайёрланг-да, ўртача оловда қовуриб олинг.
Пиширилган гуруч ёки макарон, картошка бўтқаси билан биргаликда дастурхонга тортишингиз мумкин.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
* * *
Шоколадли торт

Зарур масаллиқлар: 500 гр. ун, 100 гр. шоколад, 200 гр. сариёғ, 150 гр. шакар, 4 дона тухум, 1 стакан қаҳва (1 стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқ эритилган қаҳва), 1 чой қошиқ ванилин, 2 чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель). Кремига: 400 гр. қаймоқ, 200 гр. шакар упаси, 100 гр. шоколад ёки ярим стакан какао.
Тайёрланиши: 1. Тайёр қаҳвага шоколадни солиб, паст оловда эритинг.
2. Алоҳида идишга сариёғ, шакар ва ванилинни аралаштириб, миксерда кўпиртиринг.
3. Шоколадли ва сариёғли аралашмаларни бирлаштиринг.
4. Ун ва юмшаткични солиб, жуда суюқ ҳам, ўта қуюқ ҳам бўлмаган хамир тайёрланг.
5. Хамирни иккига бўлиб, 15 20 дақиқа 180 даража қиздирилган газ печида пиширинг.
6. Кремини тайёрлаш учун қаймоқ, шакар упаси ва эритилган шоколад (ёки какао)ни миксер ёрдамида аралаштиринг. Иккита бисквитни бир бирининг устига қўйиб, ўртасига крем суртинг. Устини ҳам крем билан безатинг.
Тайёрлаш вақти: 50 дақиқа.
* * *

Пончик

Зарур масаллиқлар: 3 дона тухум, 200 граммдан творогва ун, 100 гр. шакар, 80 гр. сариёғ, 1 чой қошиқ лимон қириндиси, 2 ош қошиқдан лимон шарбати, ёнғоқ, майиз ва юмшаткич.
Тайёрланиши: 1. Сариёғни кўпиртириб, шакар ва тухум қўшинг.
2. Лимон қириндиси, шарбати, майдаланган ёнғоқ, майиз ва творогни қўшинг.
3. Ун билан юмшаткични аралаштириб, тухум творогли аралашмага қўшинг.
4. Хамирни қошиқ ёрдамида қиздирилган ёғга солиб, қовуриб олинг.
5. Тайёр бўлган пончикларнинг устидан шакар упаси сепинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*