Ko’rgazma

1.Кириш

Тикувчилик ҳунари, унинг жамиятимиздаги ўрни, бугуни кундаги аҳамияти. Тўгаракнинг мақсад ва вазифалари.

2. Тикувчиликда ишлатиладиган хом-ашёлар

Тикувчиликда ишлатиладиган хом-ашёлар турлари. Уларни ишлатиш тартиблари ва хусусиятлари.

3. Тикувчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти

Тикувчилик касбининг халк хўжалигидаги аҳамияти.
 
4. Иш қуроллари билан ишлаш
 
“Бичиш-тикиш” тўгарагида фойдаланиладиган зарур иш қуроллари. Уларнинг вазифалари. Улар билан ишлаш тартиби. Уларни ишлатишда техника хавфсизлиги қоидалари.
5. Ангишвона билан ишлаш

Ангишвона тушунчаси. Унинг вазифаси.
Амалий машғулот: Ҳар бир тўгарак аъзоси билан ҳимоя тариқасида ишлатиладиган ангишвона билан билан ишлаш.

6. Игналар билан ишлаш
 
Игналар. Улар рақамлари, турлари.
Амалий машғулот: Турли газламалар билан ишлашда игналар танлаш. Турли катталикдаги игналар билан ишлаш.

7. Дазмол билан ишлаш

Дазмол. Унинг турлари. Техника хавфсизлиги қоидалари. 
Амалий  машғулот: Турли газламаларни дазмоллаш.

8. Тикув машиналари билан ишлаш

Тикув машинаси тушунчаси. Унинг турлари. Уларни ишлатиш тартиби. 
Амалий машгулот: Электр ва механик тикув машиналарида ишлаш.

9. Газлама турлари

Газламалар, улар фарқи. Тикишга тўғри газлама танлаш.

10. Ип турлари ва улар билан ишлаш

Ип турлари, улар фарқи ва ишлашда ипни тўғри танлаш.

11. Чоклар намуналари

Чок турлари. Тикув машинасида тикиладиган чокларда амал қилиши керак бўлган қоидалар.
Амалий машғулот: Тикув машинасида тикиладиган чоклардан либосларни тикишда фойдаланиш. Чок намуналарини тикиш.

12. Кўринмас чок

Амалий машғулот: Тикув машинаси ва қўлда кўринмас чокларлар орқали турли хил буюмлар тикиш.

13. Ағдарма чок
 
Амалий машғулот: Тикув машинаси ва қўлда ағдарма чоклар орқали турли хил буюмлар тикиш.

14. Бостирма чок

Амалий машғулот: Тикув машинаси ва қўлда бостирқма чок орқали турли хил буюмлар тикиш.

15. Ўлчов олиш ва ҳисоблаш қоидалари

Ўлчов олиш тартиби. Асосий ўлчов турларини ҳисоблаш.
Амалий машғулот: Ўлчовлар асосида буюмни бичиш ва тикиш.

16. Кийим турларига ва фасонига қараб олинадиган ўлчовларни тушунтириш

Кийим турлари. Фасонига қараб олинадиган ўлчовлар. 
Амалий машгулот: Кийим турларига қараб уларга ўлчовлар олиш. 

17. Фасон танлашда матоларнинг аҳамияти

Фасон танлашда матоларнинг аҳамияти. Турли фасондаги кийимлар учун ҳар хил турдаги матолар танлаш.

18. Кийим турларига қараб матони танлаш

Кийим турлари ва уларга тўғри мато танлаш усули.
Амалий машғулот: Кийим турларига тўғри мато танлаш.

19. Либосларни тикишда фасонларни танлаш
 
Фасон. Либосларни тикишда фасонлар аҳамияти.
Амалий машғулот: Фасон танлаб қишги, ёзги кийимлар ва мавсумий кийимлар тикиш.

20. Чизма ёрдамида болалар ички кийимини бичиш ва тикиш

Болалар кийимлари, улар чизмаси. 
Амалий машғулот: Болалар кийимлари, улар чизмаси. Андоза. Андозани матога тўғри жойлаштириш. Масштаб размеридаги чизмани см.линейкада катталаштириб, чок ҳақларини белгилаб бичиш ва тикиш.

21. Болалар сўлакчасини бичиш ва тикиш

Болалар сўлакчаси. Болалар сўлакчаси чизмасини чизиш усули. Ишлатиладиган матолар. Андозани матога тўғри жойлаштириш тартиби.
Амалий машғулот. Болалар сўлакчаси чизмасини чизиш. Андозани матога тўғри жойлаштириш. Бичиш, бичилган деталларни улаб, кўклаш ва чок танлаб тикиш.

22. Болалар учун қўлқопча бичиш ва тикиш

Болалар қўлқопчаси. Болалар қўлқопчасини бичиш ва тикиш учун асос чизмалардан андоза тайёрлаш қоидалари.
Амалий машғулот: Болалар қўлқопчасини бичиш ва тикиш учун асос чизмалардан андоза тайёрлаш. Бичиш технологияси асосида белгилаб, қирқиш. Бичилган буюмни тикиш.

23. Қизлар кўйлагини тикиш

Қизлар кўйлаклари. Қизлар кўйлаги учун асос чизмасини чизиш тартиби. Асос чизмалардан андоза тайёрлаш усули. Мато турларига қараб белгилаб қирқиш усули.
Амалий машғулот: Қизлар кўйлаги учун асос чизмасини чизиш. Асос чизмалардан андоза тайёрлаш. Мато турларига қараб белгилаб қирқиш. Бичиш. Бичилган буюмни тикиш.

24. Ўғил болаларга шим тикиш

Ўғил болалар шими. Ўғил болалар шими учун асос чизмасини чизиш тартиби. Асос чизмалардан андоза тайёрлаш усули. Мато турларига караб белгилаб қирқиш усули. Шимни тикиш тартиби.
Амалий машғулот. Ўғил болалар шими учун асос чизмасини чизиш. Асос чизмалардан андоза тайёрлаш. Мато турларига қараб белгилаб қирқиш. Бичиш. Бичилган буюмни тикиш.

25. Юбка тикиш

Юбкалар. Улар турлари. Клинли юбкалар чизмаси. Тўғри юбка учун асос чизма чизиш усули.
Амалий машгулот: Мактаб ёшидаги кизлар учун кийимлар (кофта, юбкалар, нимча, куйлак) чизмасини чизиш. Кофтани ёқалар чизмасини алоҳида чизиш. Клинли юбкаларда клинларни ҳисоблаб тикиш. Танланган фасонда юбка тикиш.

26. Кийимларга безаклар билан ишлов бериш

Безаклар. Безакларни кийим турига қараб танлаш. Матолардан тайёрланган гуллар чизмаси.
Амалий машғулот: Безакларни кийим турига қараб танлаш. Матолардан тайёрланган гуллар чизмаси. Атлас ленталардан гул тайёрлаш. Атиргул, барг, роликларни тикиш.

27. Волан бурмалар тайёрлаш

Амалий машғулот: Турли бурмаларни амалиётда қўллаб уларни тайёрлаш. 

28. Турли миллатлар кийимлари

Турли миллатлар кийимлари кўринишлари, уларнинг хусусиятлари, уларни турли хилдаги маросимлар учун хослиги.

29. Замонавий кийимлар

Замонавий кийим тушунчаси, унинг турлари, уларни кийиш даврлари. Уларнинг хусусиятлари.

30. Ўзбек миллий кийимлари

Миллий кийим тушунчаси, унинг турлари, уларни кийиш даврлари. Уларнинг хусусиятлари.

31. Ўғил болалар миллий кийимларини тикиш

Ўғил болалар миллий кийимлари чизмасини чизиш, андоза олиб бичиш ва тикиш қоидалари. 
Амалий машғулот: Ўғил болалар миллий яктаги, қийиғи ва чопони каби буюмлардан бирини тикиш.

32. Киз болалар миллий кийимларини тикиш

Қиз болалар миллий кийимлари чизмасини чизиш, андоза олиб бичиш ва тикиш қоидалари.
Амалий машғулот: Қиз болалар учун адрас матодан турли хил миллий куйлаклар, лозим, нимча буюмлардан бирини тикиш.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*