O’zbegim qizlari

«Ибратли бегим» ўкув муассасида сабоқ олган аёллар ва қизлар орасида ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганлари ҳам талайгина. Энг аҳамиятлиси, қизлар бу ерда ўқиш баробарида оилавий ҳаётга ҳам пухта тайёрланадилар. Ахир, ким ҳам келинини пазанда, тикувчи ёки оила ҳамшираси бўлишини истамайди, дейсиз?!
– Оиламизда 85 ёшли дуогўй бувижоним борлар, – дея сўзини давом эттиради Шаҳноза Ғаниева. – Улар мен каби тадбиркор ва ишбилармон аёлларга ҳамиша ҳавас қиладилар. «Болам, бизнинг давримизда қизларни мактабни битирар-битирмас узатиб юборишарди. Натижада аёл умрининг сўнггигача фақат оналик вазифасини бажарарди. Бугунгидек, тадбиркорлик, раҳбарлик, депутатлик у ёқда турсин, даладан боши чиқмаган. Ҳозир эса замонамиз жуда ажойиб», дея қайта-қайта айтадилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Шаҳноза шунча саъй-ҳаракатлардан ортиб, Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Фарғонa вилоят кенгашидаги «Аёллар қаноти»ни ҳам бошқаради. Бинобарин, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этиладиган ҳар бир семинар, давра суҳбатлари, турли тадбирлар ва кўрик-танловларда фаол иштирок этади. Пировардида, сиёсий фаол аёл сифатида вилоят жамоатчилиги орасида ҳурмат-эътибор қозонган. Унинг шогирдлари томонидан тайёрлданган замонавий либослар «Либос — маданият кўзгуси», «Аёл, дин ва маданият» каби тадбирларда оммага намойиш этилмоқда.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*